МХДҚ: Қирғиз-Рус Славян университетига қабул қилишда коррупция схемаси аниқланди

223

Қирғизистон-Россия Славян университетига (ҚРСУ) абитуриентларни қабул қилиш бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Таълим вазирлигидаги  коррупцион схемани фош қилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Махсус хизмат Таълим вазирлигининг Олий, ўрта ва олий ўқув юртидан кейинги таълим бошқармасининг собиқ бошлиғи ҳамда ҚРСУнинг қабул комиссияси котибини қўлга олиб, вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирди.

Давлат қўмитаси томонидан вазирлик ва олий ўқув юрти мутасаддилари бир неча йиллардан буён абитуриентларни танлов қоидаларига риоя қилмаган ҳолда, давлат бюджетидан ўқишга қабул қилишни ноқонуний равишда амалга ошираётганини аниқлади.

«Қирғизистон ва Россия ўртасидаги келишувга кўра, ҳар йили Қирғизистон давлат бюджети ҳисобидан таълим олган Россия фуқароси бўлган 50 нафар талаба ҚРСУнинг грант ўринларига ўқишга қабул қилинади. Бироқ вазирлик ва КРСУ расмийлари Қирғизистондан ОРТ балли паст бўлган абитуриентларни пул эвазига ўқишга киритиб келган», — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.