Factcheck.kg: Қирғизистон бу йил Россияга 10 млн сомга қуролнинг нишон дурбинларини экспорт қилган

292

Factcheck.kg нашри Қирғизистон 2022 йилнинг дастлабки саккиз ойида Россияга қарийб 10 миллион сомлик қурол-яроғ нишонларини экспорт қилганини аниқлади. Журналистлар бундай хулосага мамлакатларнинг ўртасидаги товарларнинг экспорт-импорт савдо операцияларини таҳлил қилгандан кейин келишган.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Қирғизистон жорий йилнинг январь-август ойларида қуролга ўрнатиш учун “телескопик нишонлар; перископлар; машиналарнинг, асбоб-ускуналарнинг, мосламаларнинг ёки жиҳозларнинг қисмлари сифатида ишлаб чиқарилган телескоплар” деган номдаги товарлар тўпини  салкам 67 миллион сомга (1575 дона) импорт қилган.

Шу билан бирга, қиймати 9,7 миллион сомни ташкил қилган 285 донасини Россияга сотган. Қарийб 300 минг сомлик яна бир ускуна АҚШга жўнатилган.

Factcheck.kg  нашрининг қайд этишича, 2022 йилда Қирғизистонга ўтган йилга нисбатан уч баравар кўп қурол-яроғ дурбинлари кирган. 2021 йилда мамлакатимизга атиги 30 миллион сомлик 514 дони дурбин олиб кирилган.

2022 йилда Қирғизистон бундай товарларни ўтган йилга нисбатан етти баробар кўп экспорт қилган – 2021 йилда 41 дона ускуна 1,3 миллионга сотилган. Ҳаммаси Россияга юборилган.

2020 йилда Қирғизистон ушбу гуруҳга тегишли 599 дона ускунани импорт қилган, бир дона ҳам экспорт қилмаган.

Россия Украина билан қарийб 9 ойдан бери уруш олиб бормоқда. Россия армияси у ерга 24-февралди Украинани «демилитаризация» ва «денацификациялаш» мақсадида ҳужум қилган.

БМТнинг 31 октябрь ҳолатига кўра берган маълумоти бўйича, уруш туфайли Украинада 6430 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Яна 10 мингга яқин одам жароҳат олди. Бироқ ташкилотдан бу якуний рақамлар эмаслигини, қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашди. Бу ҳақда Украина расмийлари ҳам айтмоқда.

Украинага қилинган ҳужумдан сўнг Европа Иттифоқига кирган давлатлар ва АҚШ Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритган. Бу Россияни санкция остида қолган етакчи давлатга айлантирди.

Айни вақтда Қирғизистон расмийлари Украинадаги уруш масаласида ўртоқ позицияни эгаллашларини бир неча бор таъкидлаган.

Июль ойи ўрталарида Қўшма Штатлар Қирғизистонни Россия ва Беларус ҳудудига санкцияланган товарларни ўтказиши мумкин бўлган транзит давлатлар рўйхатига киритгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, рўйхатга Қирғизистондан ташқари Грузия, Арманистон, Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Исроил, Сербия, ТАР, Тайван, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон киритилган.

Энди бу давлатлардан Россия ва Белоруссияга келаётган товарлар санкцияланган маҳсулотлар қаторига кирадими ёки йўқми, синчиклаб текширилади.

Сентябрь ойи ўрталарида АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг «Мир» карталари оператори бўлган Миллий тўлов карталари тизимининг (УТCС) фаолияти иккинчи марта санкцияларга дучор бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Муассасадан УТКС билан шартнома тузган молиявий ташкилотлар «Россиянинг АҚШ томонидан киритилган санкциялардан қочишга уринишини қўллаб-қувватлаш хавфига боради» деб таъкидлаган.

Бугунги кунда Қирғизистон банкларининг ярми Россиянинг «Мир» тўлов карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатган.

Мутахассисларга кўра, агар Қирғизистон компаниялари ёки банклари Россияга санкция қўйилган товарларни олиб киришга ёрдам берса ёки санкцияларни четлаб ўтса, Қирғизистонга нисбатан иккинчи марта санкция солинишига сабаб бўлиши мумкин.

Бош саҳифадаги сурат иллюстрация