Элчилик: Бир ойда Россиядан 15 қирғизистонликнинг жасади мамлакатга олиб келинди

248

2022-йилнинг октябрь ойида Россиянинг ҳудудида вафот этган 15 қирғизистонликнинг жасади мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги билдирди.

Маълумотга кўра, ўтган ойда дипломатик идора 50 қирғизистонлик мигрантларнинг 1 млн 963 минг 600 рубль меҳнат ҳақини олишга ёрдам берган.

Шунингдек Россиянинг миграция бўйича қонунини бузиб, ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қўлга олинган 48 қирғизистонлик қамоқдан бўшатилган.

«Элчиликнинг ходимлари Красноярск ҳудудининг, Москва, Владимирск ва Самара вилоятларининг жазони ижро қилиш муассасаларига бориб, 42 нафар қирғизистонлик билан учрашди. Ишонч телефонлари ва ижтимоий тармоқлар орқали 8 544 кишига консультация ёрдами кўрсатилди», — деб таъкидлашди элчиликдан.

Жорий йилнинг август ойида Россиянинг ҳудудида турли шароитда вафот этган 31 қирғизистонликнинг жасади мамлкатга олиб келинган.

Россиянинг Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2021-йил ичида Россияга жами бўлиб 1 миллион 639 минг 28 қирғизистонлик кирган. Унинг 884 минг 133 нафари ишга ўрнашиш мақсадида келишган.