Қирғиз спортчилари Қозоғистонда ўтган халқаро мусобақада бир олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди

277

4 ноябрда Қирғизистонлик курашчилар Таразда (Қозоғистон) ўтказилган кураш бўйича халқаро турнирда бир олтин ва бир кумуш медалга эга бўлишди. Мусобақа қозоқ сиёсий арбоби Динмухамед Кунаевнинг хотирасига бағишлаб уюштирилди.

Эрназар Акматалиев ва Алмаз Сманбеков

Маълумотга кўра, спортчи Эрназар Акматалиев эркин кураш бўйича 70 килограмм вазнда биринчи ўринни эгаллади. У финал мусобақасида америкалик спортчини мағлуб этиб, ғалабага эришди.

Курашнинг ушбу туру бўйича 57 килограмм вазнда куч синашган Алмаз Сманбеков эса кумуш медални қўлга киритди. У финалда қозоғистонлик спортчи Майрамбек Картпайга 10:12 ҳисобида енгилди.

Эркин кураш бўйича халқаро мусобақа Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 3-ноябрда бошланган. Бу мусобақа 2007-йилдан бери таниқли сиёсий арбоб Динмухамед Кунаевнинг хотирасига бағишланиб ўтказиб келинади. Турнир 2012-йилдан бери халқаро мусобақаларнинг қаторига кирган.