ИИВ: Қирғизистонда жиноятлар сони камайди

237

2022-йилнинг тўққиз ойида Қирғизистонда 36 минг 696 жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг 4-ноябрдаги йиғинида вазирнинг ўринбосарлари Адил Бийбосунов ва Суйунбек Ниязбеков билдирди.

«Жорий йилнинг 9 ойида умумий жиноятлар 48 фоизга, оғир ва ўта оғир жиноятлар 12 фоизга, фирибгарлик 23 фоизга, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 18 фоизга камайди», — деган бошқарма етакчиси.

Улан Ниёзбековнинг қўшимча қилишича, оиладаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сони 13 фоизга камайган.

– Ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар, жумладан, ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида оиладаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар 13 фоизга, жабрланганлар сони эса 15 фоизга камайди, – деган у.

Оилавий зўравонлик ва фемицид

Қирғизистон аёллар учун хавфли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. 2021-йилда Қирғизистон дунёдаги аёллар фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфли давлат деб топилган. Ушбу индексда Қирғизистон аёлларнинг мақоми баҳоланган 170 мамлакат ичида 97-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оиладаги зўравонлик «кенг кўламда» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баёнотида, жабрланганлар ҳужум қилганлардан иқтисодий жиҳатдан қарам бўлгани сабаб ва гап-сўзга қолишдан қўрққанидан милицияга кўп ҳам мурожаат қилмаслиги айтилган.

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган.

Оиладаги зўравонни реал муддатга судлаш жуда қийин — жиноят ишларининг асарияти маъмурий жавобгарлик қатори кўриб чиқилади, у ерда айбдор одам жарима тўлаб ёки маъмурий ишларга жалб қилиниб жазодан қутилиб кета олади. Айни вақтда жазога тортилмаслигини билиб, оилада зўравонлигини давом эттираверади.

Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳда бирга яшаган одамлари ёки собиқ шериклари тарафидан ўлдирилишига олиб келади.