«Қумтор»нинг ҳисоботи: Йил бошидан бери бюджетга 26,7 млрд сом тўкилди

249

2022-йилнинг январидан сентябрь ойига қадар «Кумтор Голд Компани» ЁАЖ давлат бюджетига 26,7 млрд сом тўкди. Унинг ичида солиқлар, Социал жамғармага пул ўтказмалари ва бошқа мажбурий тўловлар бор.

Компаниянинг сайтида эълон қилинган 9 ойдаги ишнинг ҳисоботида ўтган йилнинг шу вақтига кўра компания бюджетга фақатгина 7,9 млрд сом тўккани айтилади.

Шунингдек, компаниядан 2022-йилнинг тўққиз ойида 11,8 тонна (379 551 унций) олтин сотиб, ундан 679,8 млн доллар даромад олганини билдиришди. Бу оралиқда компаниянинг ишлаб чиқариш чиқимлари 205,8 млн долларни ташкил қилган.

«Кумтор» ўтган йилнинг ўртасидан бери де-факто ҳукуматнинг бошқарувида бўлган — 17-майда у ерга ташқи бошқарув киргизилган. Бу ўша вақтда конни ишлатиб турган Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси билан баҳсга сабаб бўлган. Компания халқаро судларга қирғиз ҳукуматига қарши бир неча даъво аризаси берган.

2022-йилнинг 29-июлида давлат ҳукумати «Кумтор» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтганини билдирган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг айтишича, шу билан қирғиз томон Канаданинг Centerra Gold Inc. билан «Кумтор» лойиҳаси бўйича икки айри йўлга тушган.

Аммо шундан кейин мамлакатда олтиннинг сотилиши ва конда молиявий камчиликлар аниқлангани бўйича можаро чиққан.

Ҳукумат эса 2021-йили 1 млрд долларга баҳоланган 19 тонна олтиннинг сотилгани ҳақидаги маълумотни яширишга қарор қилган. Миллий банкнинг ҳисоботида 1,1 млрд долларга баҳоланган 19,2 тонна олтин «номаълум мамлакатга» экспортлангани айтилган. Президент Садир Жапаров эса маълумот «хавфсизлик мақсатида» маҳфий эканини билдирган.

Аммо журналистлар олтиннинг қаерда эканини аниқлашди — у давлат Швейцария бўлиб чиққан.

Кейинчалик Бош прокуратура «Кумтор»нинг ишини текширишнинг натижасида вақтинча ташқи бошқарув киргизилган вақтда акционерлик жамиятини бошқариш органлари учун чекловларни бузиш факти бўйича уч жиноят ишини қўзғаган. Компания давлатга 1 млрд долларга яқин зарар етказгани айтилган.

Шундан кейин бу иш бўйича «Кумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук қўлга олинган. У Бишкекнинг Октябрь туман судининг қарори 10-ноябрга қадар МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. У ўзи 15-сентябрда суд залида Бош прокуратура унга қарши қўзғаган жиноят ишини «умуман абсурд» деб атаган. Шунингдек у қўл остидагиларнинг барига жавоб бера олмаслигини айтган. Президент Садир Жапаров Болтурукнинг қўлга олинишига изоҳ бериб, унга халол ишлаганини у топшириб, ишонганини, « “Кумтор” эса Қирғизистонга тўлиқ ўтгандан кейин можаро қилмай турайлик деб текширув юборишмаганини» билдирган.

«Кумтор»да молиявий қонун бузарликлар аниқланиб, қиймати 1 млрд доллардан ортиқ маблағни ташкил қилган 19,2 тонна олтин сотилгани бўйича жанжал ортидан президент Садир Жапаров текширув ўтказувчи комиссия тузишни таклиф қилган.

Яқиндагина бундай комиссия тузилган. Аниқроқ айтганда, икки комиссия. Биринчисининг бошида  Исхак Масалиев турибди, иккинчиси эса жамоатчиликнинг комиссияси, бу комиссиянинг тузилганини сиёсатчи Азимбек Бекназаров эълон қилган.