Ўш: Қорақулжа туман милициясининг икки ходими пора олаётган пайтда қўлга олинди

Ўш вилоятидаги Қорақулжа тумани ички ишлар бошқармасининг жиноят қидирув бўлимининг икки ходими пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 2-ноябрда билдирди.

Маълумотга кўра, милиция ходимлари қўзғалган жиноят ишни «ижобий томонга ҳал қилиб бераман» деб 120 минг сом пора талаб қилган.

1-ноябрга ўтар кечаси эса гумонланувчилар 50 минг сом пора олаётган вақтда МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳибсга олинган гумондор. Сурат: МХДҚ

Махсус хизматдан гумондорлар вақтинча сақлаш жойига киргизилганини қўшимча қилишди.  Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ август ойининг охирида Чуй вилоятининг Москва туман ички ишлар бошқармасининг икки ходимини 70 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. Улар ҳам МХДҚнинг вақтингча сақлаш жойига киргизилган.

Коррупциянинг даражасини ўрганган Transparency International халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2021-йили порахўрликнинг даражаси бўйича 27 баллга эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга нисбатан 20 босқичқа паст — аввалги йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда эди.