Божхона хизмати тўловларни тўплаш режасини бажармаганидан бюджет бу йил 24 млрд сом йўқотади

263
Божхона хизмати

Божхона хизмати тўловларни тўплаш режасини бажармаганидан бу йил давлат бюджетига 24 млрд сом етмай қолади. Бу ҳақда Божхона хизматининг етакчиси Самат Исабеков 2023-йилнинг бюджетини кўриш вақтида билдирди.

Исабеков бунга оғир геосиёсий вазият сабаб бўлганини айтди.

«Бугунги кунда 57 млрд сом тўпланди, 2022-йилга келиб эса 98,5 млрд сом тўплаш режалаштирилган», — деди у.

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров йил бошида Божхона хизматига 100 млр сомга яқин солиқ маблағларини тўплаш топшириғини қўйган.