Фаол Марат Баязов Бишкек шаҳридаги ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова билдирди.
Милиция ходимлари Баязовни 26-октябрда қўлга олишган. Чуй вилоятининг Ички ишлар бошқармаси фаол гувоҳ қатори сўроқ бераётганини таъкидлаган.
Баязовнинг адвокати Эркин Сааданбековнинг айтишича, фаол «оммавий тартибсизлик уюштиришда» гумонланмоқда
Аввалроқ ижтимоий тармоқда Клара Сооронкуловани «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёрланиш» моддаси бўйича жавобга тортиш қарори тарқаган. Бу ҳужжатда Баязов Сооронкулованинг «ҳамкори» қатори кўрсатилган.
Фаол ва сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши
ИИВ «Оммавий тартибсизликни уюштиришга тайёргарлик кўриш»да гумонлаб, 20дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларни ҳибсга олиб, уйини тинтув қилди. Суд уларни икки ойга қамоққа олди.
Ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси аввалроқ Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиқиб, ҳукуматни танқид қилган.
24 октябрь куни уларнинг озод этилиши ва сиёсий таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб, Ўш ва Бишкек шаҳарларида фуқаролик фаоллари тинч намойишларга чиқишди. Шу билан бирга Ўзган шаҳрида 300 га яқин киши митинг ташкил қилиб, уларнинг ҳибсга олинишини қўллаб-қувватлаб, «ҳокимиятга ишониш»га чақирган.
Оммавий ҳибсга олинганларнинг деярлик ҳаммаси икки ойга қамоққа олинди. Фуқаролик жамияти ҳокимиятдан сиёсий таъқибларни тўхтатишни талаб қилмоқда.