Бекназаров ТИЗО-1дан хат ёзди. Бизни Кампирободни бериб юбориш учун қамашмоқда

327

Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси, оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш иши билан қўлга олинган Азимбек Бекназаров ТИЗО-1дан хат ёзди. Хат фаол Рита Карасартованинг Фейсбук саҳифасида эълон қилинди.

Хатда Бекназаров қирғизистонликларга мурожаат қилган.

«Ҳукумат бизни 22 кишини мамлакатда оммавий тартибсизлини уюштиришга тайёрланган деб, ноқонуний ҳибсга олди. Бизнинг сиёсат, кўз қарашимиз турлича,  сиёсий ташкилотлари ҳам ҳар турли. Бироқ, Кампиробод масаласида ҳамфикр одамлар. Бундан кейин Кампирободни қандай сақлаб қоламиз деган мақсадда маслаҳатлашишга тўпланганмиз. Йиғинда турли фикрлар айтилди, аммо  ҳеч ким оммавий тартибсизликларга тайёргарлик ҳақида гапирмади», — деб ёзди сиёсатчи.

Собиқ элчи нима учун президент Кампирободни Ўзбекистонга ўтказиш масаласи бўйича йиғилиш уюштирса, бу қонуний, лекин одамлар тўпланиб, бунга қарши чиқса, бу жиноят бўлиб ҳисобланиши керак деб савол қўйди.

«Бизни ҳибсга олишнинг мақсад Кампирободни Ўзбекистонга ўтказиб бергунча бизни қамоқда ушлаб,кейин хушомадгўй П.К.А.С.Стар билан ҳеч қаршиликсиў қарсаклар, шунчалик ҳурсандчилик билан Шавкат Мирзиёевга Кампиробод сув омборини ўтказиб бериш бўлмоқда», — деб таъкидлади элчи.

Бекназаров шунингдек президент Садир Жапаровга ҳам мурожаат қилди.

«Атайлаб, эҳтимол буюртма билан йиғинга маслаҳатлашайлик деб, бизни тўплаб, кейин “оптом” қамаб қўйиш режанглар бўлгани энди маълум бўлиб қолди! Сизларга эплаб Кампирободнинг берилишига қаршиларни тўплаб, кейин қамаб юборганинглар катта ғалаба бўлди. У маслаҳат йиғинида ҳеч ким оммавий тартибсизликка тайёргарлик кўрайлик деб айтгани йўқ. Сизга ва Жогорку Кенешга қонун доирасида таъмир бериш, Кампирободни сақлаб қолиш йўллари бўйича мулоҳазалар айтилди. Сизлар учун “қамашга одам бўлса статья топилади” тамойили муҳим бўлмоқда», — деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Унинг таъкидлашича, [президентнинг] мухолифлари бўлмаган аёллар ва ёшларни ҳибсга олиш нафақат ноқонуний, балки ғайриинсонийдир. Бекназаров Жапаровни аёлларни озод қилишга ундаган.

«Бизда қурултойингизга муқобил равишда халқ қурултойини ўтказиш ва уни уюштириш ташаббус гуруҳи тузилган. Кун тартибидаги “Қумтўр” олтин кони, Баткен воқеалари, чегара ва сиёсий тазйиқлар бўйича махсус жамоатчилик комиссияси тузилганини расмий билдириб, у жамоат комиссияларини таъқибга олмасин деган мақсадда дастлабки рўйхатини ҳам юборган эдик. Бугун уларнинг бир нечаси қамалган, чунки улар сизнинг, икки дўстнинг буйруғи билан қамалиб ўтиришибди. Буни қандай тушунамиз? Уларни озод қилишни илтимос қиламан!» деди сиёсатчи.

Бекназаров президент учун уни қўлга олиш муҳим бўлган деб ҳисоблайди.

«Мен сабаб ўғлим Бекназаров Русланни икки ойдан бери қамаб ўтирибсиз! Энди мени мухолифат ҳаракатини уюштирган йиғинга қатнашгани учун қамаб, эплаб мақсадингларга еттингизлар! Мен ҳозир сизларнинг қўлинглардаман, судласанглар ҳам, ўлдирсанглар ҳам ўз хоҳишингиз, энди ўғлимни қамоқдан чиқаринглар! Отаси учун ўғлимни, унинг оиласини азобга солманглар. Бекназаровнинг оиласи сизга, дўстингиз иккингизга ҳеч қачон ёмонлик қилмаган! Қасдинглар бўлса мендан олинглар, муҳтамалан Ақаевнинг қасидини олиб беряпсизлар», — деб таъкидлади у.

Собиқ элчи кимники тўғри эканини келажакда тарих ўзи кўрсатади деб билдирди.

«Ҳали ҳам кеч бўлмасдан хатоларингизни тузатишга чақираман. Раҳбарлар келади ва кетади. Ер эса, ҳеч бўлмаганда, одамлар, бузилмаслиги керак. Мен сиздан куч сўрамайман, бу менинг хаёлимда эмас. Лекин мен қирғиз замини яхлитлиги ва қирғиз халқининг шаъни учун ким билан бўлса ҳам охиригача курашишга ҳаққим бор», — дея хулоса қилди сиёсатчи.

Азимбек Бекназаров 23-октябрда Кампиробод сув омборининг ЎЗбекистонга берилишини танқид қилган бошқа фаоллар ва сиёсатчилар билан бирга қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг бир қисми 22-октябрда тузилган Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзолари бўлишган.

ИИВ фаолларни ва сиёсатчиларни жиноий жазо кодексининг «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан қўлга олган.

Кейинчалик қўлга олинган 21 кишини Бишкекдаги ТИЗО-1га киргизган.

Фаол Талант Эшалиевга ҳам Биринчи май туман судида эҳтиёт чораси кўрилиши керак эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулованинг айтишича, Эшалиев судга инфаркт бўлиш вазиятида олиб келинган.