Қирғизистонлик аёл Ҳиндистондан тўртта олтин қуймасини ноқонуний олиб ўтишда гумонланиб ҳибсга олинди

276

27 октябрь куни Қирғизистонлик аёл 7,5 килограмм олтин қуймаларини ноқонуний олиб ўтишда гумонланиб Ню-Деҳлидаги Ганди аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ommcom News хабар берди.

«Кийиб юрган корсетига махсус чўнтак ясаб, тўртта олтин қуймасини олиб ўтмоқчи бўлган. У қўлга олинганидан сўнг олтинга тегишли ҳужжатларни кўрсата олмади», — деб нашр божхона ходимига таяниб ёзди.

Аёлга нисбатан «контрабанда» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Маҳаллий суд уни 14 суткага ҳибсга олди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги эса қўлга олинган аёл қирғизистонлик эканлигини тасдиқлади.

«Элчихона Ҳиндистон расмийлари билан бирга ҳибсга олинган ҳолатларга ойдинлик киритиш ва зарур консуллик ёрдамини кўрсатиш устида ишламоқда. Бу масала вазирлик назоратида бўлади», — деб ишонтирди ТИВдан.