Қийноқларнинг олдини олиш маркази: Ўш вилоят руҳий касалликлар шифохонасида бемор калтакланди

272

Ўш вилоят руҳий касалликлар ва наркология касалхонасида беморларнинг тартиб соқчиси  томонидан калтакланган воқеа  тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муомала турларининг олдини олиш миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.

Муассаса сайтидаги маълумотларга кўра, миллий марказ ходимлари беморнинг калтаклангани ҳақидаги маълумотни текшириш ва ўрганиш мақсадида тиббиёт муассасасига борган. Мазкур марказ мутахассислари бемор аёлнинг танасида калтакланиш белгиларини аниқлаган.

«Унда жабрланувчи билан суҳбат бўлган. Бундан ташқари, унинг яқинлари иштирокида визуал текширув ўтказилиб, натижада унинг юзи шишиб, лаблари кўкарганлиги қайд этилган. Жабрланган беморнинг қариндошлари қўпол муносабатда бўлганликлари далиллари юзасидан ариза билан мурожаат қилишган», — дейилади хабарда.

Матбуот хизматидан жабрланувчининг яқинлари томонидан берилган ариза асосида бемор суд-тиббий экспертизадан ўтказилаётганини таъкидлади.

«Аниқланишлар олинганидан сўнг Истанбул протоколи — қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазоларни ҳужжатлаштириш ва самарали тергов қилиш бўйича қўлланма –тўлдирилади», — дея қўшимча қилди маҳкамадан.

Бундан ташқари, марказдан тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилишини қайд этишди.

Аввалроқ, шу йилнинг октябрь ойида ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев Иссиқкўл вилояти Қоракўл шаҳрида ногирон қиз милиция ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эди.

Маълумотларга кўра, жабрланувчи бош мия жароҳати ва кўкаришлар билан вилоят шифохонасига ётқизилган.

Аммо вилоят милицияси бу маълумотни рад этиб, воқеа содир бўлган куни аёл маст ҳолда жанжал бошлаганини маълум қилди.