Анарбековнинг онаси ДНК-анализнинг натижасига ишонмаслигини билдирди

278

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро чоғида бедарак йўқолган аскар Дастан Анарбековга тегишли экани айтилаётган жасаднинг ДНК таҳлили чиқди. Бу ҳақда унинг онаси Сауле Иманалиева ўзининг фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Иманалиеванинг сўзларига кўра, таҳлил натижалари Анарбековга 99%га тўғри келган деб чиққан. Бироқ Иманалиева бунга ишонмаслигини айтди – у экспертиза давомида бир қатор қонунбузарликлар бўлганини қайд этди.

Иманалиева қуйидагиларни келтирди:

  1. Генетик текширув учун биологик материалдан намуна олиш нотўғри ўтган. 21 сентябрь куни отасидан қон олиниб, 6 октябрь куни экспертиза учун юборилган. Қонни сақлаш муддати 3 кундан ошмаслиги керак;
  2. Митохондриял ДНК онадан олинади, лекин мендан олишмаган;
  3. Таҳлил конвертини очиш тартибига риоя этилмаган. Аниқроғи, конверт очиқ эди. Уни қариндошлари, яқинлари иштирокида очиши керак эди;

Бундан ташқари, она унга ҳарбий хизматчи ва номаълум аёл унга «ўғлининг ўлимини кўрганини айтган», уни  «ишонтиришга уринган»ини билдирди.

«Натижаларга рози бўлмаганим учун менинг аҳмоқ эканлигимни айтишди. Улар бир ойдан ортиқ нимага жим ўтиришди? Натижалар чиқиши биланоқ қаердан пайдо бўлишди? Бундан олдин мен билан қандай боғланишни билмай юришганини  айтиб, ақл бовар қилмайдиган гапларни айтишди», — деди у.

Иманалиева бу борада мустақил экспертиза ўтказишга ҳозирлик кўраётганини таъкидлади.

Аввалроқ МХДҚ қуролли можародан сўнг зирҳли жилет кийган аскарнинг жасади қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берган эди. Муассасадан бу бедарак йўқолган 21 ёшли лейтенант Дастан Анарбековга тегишли бўлиши мумкинлигини маълум қилиб, ДНК таҳлили тайинланган.

Бедарак йўқолган Дастан

Боткендаги «Достук» чегара постида хизмат қилган лейтенант Дастан Анарбеков 16-сентябрдан бери бедарак бўлмоқда. Унинг онаси Сауле Иманалиева ҳукуматдан ўғлини топишда  ёрдам сўраган.

Иманалиеванинг айтишича, ўғли Дастан Талас тумани Аманбаев қишлоғида туғилиб ўсган. Мактабни муваффақиятли тамомлаб, жорий йилнинг июль ойида Боткен вилоятига ҳарбий хизматни ўташ учун кетган.

У онаси билан қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашувнинг биринчи кунидаёқ боғланиб, уларда «ҳаммаси жойида»лигини айтган.

16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлашганида Иманалиева ўғлига қўнғироқ қилган, бироқ у билан боғлана олмаган — аскарнинг телефони ўчиқ бўлган.

17 сентябрь куни эса Аманбаев қишлоқ ҳукуматидан келиб, «аскар вафот этди» деган хабарни айтишган. Бироқ унинг жасади келмаган, унинг ўлганлар рўйхатида исми қайд этилмаган.

Аммо аскарнинг онаси ўғлининг тириклигига умид қилади. У «эҳтимол асир тушиб қолган ёки ярадор бўлиб бир ерда ётибди» деб тахмин қилмоқда, расмийлардан уни топишга ёрдам беришни сўраган.

Ҳарбийнинг онаси Тожикистон ҳудудидан кўрганлар бор деган маълумотни асос қилиб, Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчисига мурожаат йўллаган.

Ҳукумат эса аскар қуролли тўқнашувда ҳалок бўлганини айтмоқда.

Муаллиф: Рустам Турсунбеков