Тўқмоқ: Ўқув самолёти ёниб кетиши оқибатида жароҳатланган авиация коллежининг икки курсанти шифохонада

239

Машғулотлар вақтида жароҳат олган авиация коллежининг икки курсанти шифохонага ётқизилди, бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Миллий госпитал бош шифокори Токтобай  Маанаев «Клооп»га маълум қилди.

«Бир жабрланувчи бошидан жароҳат олиб, мияси чайқалган, аҳволи ўртача оғир. Иккинчи бемор эса аҳволи оғир бўлганидан Миллий госпиталнинг жарроҳлик бўлимига ётқизилди, унинг болдир суяги синиб, куйган», — деди Маанаев.

Ҳодиса 20-октябрь куни Тўқмоқнингчетидаги Қизил-Аскар қишлоғидаги қишлоқ хўжалиги авиацияси аэродромида содир бўлган. Авиация коллежи курсантлари машғулот ўтказаётган вақтда самолёт қулаб тушиб, ёниб кетди.

Ҳодиса оқибатида 27 ёшли инструктор ва 22 ёшли курсант жароҳат олган.

2021-йил июнь ойида Мудофаа вазирлигига қарашли Ми-8 вертолёти 4-июнь куни Ўш вилоятидаги Чўн-Олай туманига кетаётганда ҳалокатга учради. Ундан 14 киши тан жароҳати олиб, улар тез ёрдам машинасида Ўш вилоят шифохонасига етказилган.

Кўп ўтмай, МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев қулаган  вертолётни «тасодиф» деб атади, икки тоғ орасидаги шамолга дош бера олмагани учун ҳалокатга учраганини айтди.