Ҳукумат яширинча Ўзбекистонга беришга тайёрланаётган Кампиробод сув омбори остидаги, ерлар ҳужжатларга кўра баҳсли ерлар эмас. Бу ҳақда 20-октябрь куни бўлиб ўтган парламентнинг йиғилишида «Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим лойиҳаси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолашдан бош тортгани учун лавозимидан олинган Халқаро алоқалар қўмитасининг собиқ раиси Чингиз Айдарбеков билдирди.
Қўмита қабул қилган қарорнинг энг мунозарали томони Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказиш эҳтимоли бўлмоқда.
«Яна бир марта айтаман, [Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериш тўғрисидаги шартнома лойиҳасига қўшимча] ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган. Мен уларни ўтган куни кўрдим ва бу ҳужжатларга доир саволларим бор. Бу бизга ҳужжатлар берилмаганининг сабаби шу, деб ўйлайман. Айниқса, сув омбори ҳақида... Барча тарихий ҳужжатларга кўра, бу бизнинг ер бўлган», — дея Айдарбековнинг сўзларини келтиради «АКИпресс» нашри.
Аввалроқ, парламент қўмитасининг собиқ раисининг айтишича, парламентга таклиф этилган экспертлар билан оқсоқоллар ҳам депутатларни худди шу ҳужжатлар юзасидан огоҳлантирган.
«Бизнинг очиқ йиғилишимизда оқсоқоллар, экспертлар, собиқ спикерлари, Қирғизистоннинг юқори мартабали амалдорлари иштирок этишди— деган Айдарбеков 17 октябрь куни “Янги юзлар” нашрига берган интервьюсида. – Кўплаб фикрлар айтилган, жумладан, қарама-қарши характердаги фикрлар ҳам. Ўша одамларни тинглар экансиз, ўзингиздан сўрайсиз: “Ҳақиқатан ҳам ҳамма нарса бунгача имзоланиб, рўйхатга олинган тарихий ҳужжатларга мос келадими ёки йўқми? Бунга баҳо бериш учун ўзимиз ўша ҳужжатларни кўриб чиқишимиз керак. Бироқ бизга ўша ҳужжатларни беришмади».
Айдарбеков қайси тарихий ҳужжатлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади, бироқ 17-октябрь куни улар ҳақида Ўзган туманининг Ерга жойлаштириш бўйича қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Акил Айтбаев «Клооп» га батафсил маълумот берди.
«Кампиробод сув омборини қуриш учун ажратилган 5731 гектар ер Қирғизистон ССРнинг Вазирлар Кенгашининг 1965-йил 22-октябрдаги 475-сонли қарори билан берилган, — деб эслайди у. — Бироқ, Ўзбекистон ССР чап қирғоқдаги Кампиробод канали ва коллектор-дренаж тармоғини қуриш бўйича ўз мажбуриятини бажара олмаганлиги сабабли, ҚССРнинг Вазирлар Совети [1975-йилда] №74 янги қарор қабул қилган — у ҚССРни Ўш вилоятидаги чегарасига сув омбори қуриш учун дейилган ерни қайтариб Қирғизистон ССРи билан Ўзбекистон ССРнинг республика чегарасини ўзгаришсиз қолдирган».
Айтбаевнинг айтишича, 1990-йилларда Кампиробод тарафдаги Ўзбекистон билан чегара собиқ Иттифоқ давлатлари томонидан тан олинган.
«Агар бундан ҳам эскироқ ҳужжатларга мурожаат қиладиган бўлсак, СССР парчаланганидан сўнг ундаги республикалар Олмаота ва Минск декларациясини қабул қилишган, — деб ёзади эксперт. —Унда барча республикалар бир-бирининг суверенитети ва чегараларини тан олди. Бу декларация барча республикаларда ратификация қилинган ва юридик кучга эга. Ўша ҳужжатлар Кампиробод — бизнинг қирғиз ери ва унинг атрофида ҳеч қандай баҳс-мунозара йўқлигини исботлайди».
Муаллиф: Виктор Мухин