Депутат Улан Примов Халқаро ишлар бўйича қўмита раиси этиб сайланди

251
Улан Примов

20 октябрь куни Жогорку Кенеш депутати Улан Примов Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция бўйича қўмита раиси этиб сайланди.

Овоз беришда унинг номзодини «Ата-Журт Қирғизистон» фракцияси кўрсатди, 70 депутат маъқул, биттаси қарши бўлди. Бошқа фракциялар ўз номзодларини чиқармади.

Улан Примов Жогорку Кенешга бир мандатли №11 Алай округидан сайланган. Бунгача у парламентда вице-спикер эди, бироқ 12 октябрда хизматидан «ўз хоҳшига» кўра кетган.

Чингиз Айдарбековнинг истеъфоси

Чингиз Айдарбеков

Аввалроқ Жогорку Кенешнинг депутатлари «Альянс» фракцияси депутати Чингиз Айдарбеков парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитасининг раислик хизматидан олган.

Жами овоз беришда 65 нафар халқ вакили рўйхатга олиниб, Айдарбековни лавозимдан четлаштиришга 43 нафар депутат рози бўлса, 16 нафар депутат қарши овоз берди.

Айдарбеков «Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим лойиҳасини» тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолашдан бош тортгани учун ишдан бўшатилди.

10 октябрь куни Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, ҳимоя, хавфсизлик ва миграция қўмитаси ёпиқ йиғилишда «Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкалари бўйича келишув лойиҳаси»ни маъқуллаган.

Икки давлат ўртасидаги келишувнинг асосий бандларидан бири Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиш ҳисобланади. Айдарбеков тегишли ҳужжатларни тўлиқ кўрмаганини айтиб, келишувни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолашдан бош тортган.

«Халқ вакилларининг фикри иккига бўлинди - олти нафари ёқлаб, тўрт нафари қарши овоз берди». Мен бу масала бўйича ўз фикримни билдирдим. Мен қоғозни ўз кўзим билан кўрмагунимча рози бўлолмаслигимни айтдим. Шунинг учун қарши овоз бердим», — дейди Айдарбеков.

Унинг бу ҳаракатини вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов танқид қилган.

«Чингиз Айдарбеков ўзи хоҳлаганча «қарши» овоз бериши мумкин, лекин қўмитанинг қарорига имзо чекишга мажбур эди, бунинг учун кўпчилик аъзолар овоз берган. Унинг ақлсиз популизми билан масъулиятсиз позицияси, ҳеч бўлмаганда, малака етишмаслигидан далолат беради. Бироқ, яширин сабаблар ҳам бўлиши мумкин…”, — деган у.

Муаллиф: Рустам Турсунбеков