Вазир қирғиз-тожик чегарасига КХШТ тинчликпарвар кучларни жойлаштиришни таклиф қилди

246

Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов қирғиз-тожик чегарасининг баҳсли ҳудудларига КХШТ тинчликпарвар кучларини жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у 19-октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Мен яқинда КХШТ бош котиби Станислав Зась билан учрашдим. Мен унга қирғизлар билан тожиклар ўртасида тинчлик бўлмаслигини айтдим, чунки ҳар икки томоннинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Яна бизнинг ўртамизда учинчи томон бетараф бўлмаслиги, масалан, худди ўша кичик контингентдаги КХШТ  [можаро давом этаверади] дедим. Бизнинг баҳсли ҳудудимизда учта вазифа бор: отишмани назорат қилиш, оғир ҳарбий техникани олиб чиқиш ва давлат чегаралари. Агар улар бу масалаларни ҳал қилсалар, унда қирғизлар билан тожиклар ўртасидаги чегарани делимитация қилиш каби сиёсий масалалар ҳам ҳал бўлиши мумкин», —  деди у.

Вазирга кўра, «Ўзбекистон билан чегарани делимитация қилиш масаласи жуда яхши ҳал қилинмоқда».

«Бугунги кунда мамлакат раҳбарияти муносабатларни тартибга солиш, давлат чегарасини делимитация қилиш, баҳсли ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилишга уринаётган бир пайтда ичимизда ғала-ғовур кўтарила бошлади. Шу керакми? Бугунги кунда  Ўзбекистон билан чегара масаласи мукаммал ҳал қилинмоқда, биз ғалаба қозоняпмиз. Айни дамда Ўзбекистон билан чегарада беқарорлик бизга умуман керак эмас», — деди Бекболотов.

Қирғиз-тожик чегарасида 14-17 сентябрь кунлари кенг кўламли қуролли тўқнашув содир бўлди. Отишма давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб содир бўлган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, отишма оқибатида 63 киши ҳалок бўлган, 206 киши жароҳатланган.

Тожикистон ҳукумати можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилган.

Ҳар икки томон бир-бирини ҳарбий босқинчиликда айбламоқда.