«Учкун» нашриёти таълим ташкилотлари учун дарсликларни нашрдан чиқаради

248

Қирғизистоннинг таълим бериш ташкилотлари учун ўқув қўлланмаларини «Учкун» очиқ акционерлик жамияти нашрдан чиқаради. Бундай фармонга президент Садир Жапаров 18-октябрда имзолади.

Бундай қарор давлат улуши бор маҳаллий ишхоналар (компанияларнинг) ишининг самарадорлигини кўтариш мақсадида чиқарилгани айтилади. Масалан, «Учкун»нинг устав капиталининг 77,36 фоизи давлатга тегишли.

Президент вазирлар маҳкамасига таълим ташкилотлари учун ўқув материалларини тайёрлашга давлат харидлар тўғрисидаги қонуннинг алоқаси йўқ бўлгани каби ўзгартиришларни уч ой ичида ишлаб чиқиб, Жогорку Кенеш эътиборига ҳавола этишни топширди.

Бунгача «Учкун» ва  «Гознак» МЧЖлари (улушининг 65%и давлатга тегишли) ҳам барча давлат аҳамиятидаги ҳужжатларни, Қирғизистон фуқароларининг хусусий ҳужжатларини мамлакат ичидаги ва чет элдаги бланкаларини ва махсус давлат бланкаларни тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган. Унинг ичида қаттиқ ҳисобга олинган ва ҳисоботи бор ҳужжатлар ҳам киради.