«Жақшилиқ». Боткенда туғилган етти миллионинчи фуқарога 1 миллион сом депозит ҳисоби очилди

19-октябрда Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати Қирғизистонда етти  миллионинчи фуқаро туғилганини суюнчилади.

Президент матбуот хизмати чақалоқ 19-октябрда, соат 02:10да Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида туғилганини хабар қилди.

Маълумотга кўра, президент Садир Жапаров чақалоқнинг ота-онасига болага  Жакшилик деган исм қўйишни таклиф этди.

«7 миллионинчи қирғизистонлик фермер Валижон Абдурасуловнинг оиласида туғилди. Онаси — Айжаркин Сираждинова, 40 ёшда. Бу унинг тўртинчи фарзанди. Чақалоқнинг вазни  — 3,9 кг, бўйи— 54 см», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Садир Жапаров чақалоққа бир миллион сомлик депозит ҳисоб очишни топширди.

Бунгача Миллий  статком олдиндан ҳисоблаб, Қирғизистонда етти миллионинчи фуқаро 20-октябргача туғилишини таъкидлашган.

Қирғизистонда  6 миллионинчи фуқаро Айлин Кожошева 2015-йили 25-ноябрда Ўш шаҳрида туғилган. Республикада аҳоли сони етти йилда бир миллионга кўпайди.

Беш миллионинчи фуқароси Курамаев Тинчтикбек 2002-йилнинг 27-августида, тўрт миллионинчи фуқароси Каникей Кайипова 1985-йилнинг  27-майида Ўш вилоятининг Қорасув туманида туғилган.