Ўш: 8 ёшли қизга беҳаё ҳаракатларни қилишда гумонланган киши қўлга олинди

340
Иллюстратив сурат.

Ўш шаҳрида 8 ёшдаги қизга беҳаё ҳаракатларни қилишда гумонланган эркак киши қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 13-октябрь соат тахминан 10:00 да қайд этилган. Жабрланувчининг ота-онаси гумонланувчи қизга беҳаёт ҳаракатлар қилганини билдирган.

Мазкур факт «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» моддаси билан қайд этилиб, тергов ишлари бошланди.

Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланган.

Қирғизистонда 2022-йилнинг бошидан бери болаларга нисбатан 400дан ортиқ зўравонлик факти қайд этилган.

Зўравонлик фактлари ҳар йили кўпайиб бормоқда. Июль ойининг охирида ички ишлар вазири Улан Ниязбеков балоғатга етмаганларга нисбатан қилинган жиноятларнинг сони ўсганини билдирган.