Коррупционерларга жой йўқ. «Клооп» давлат харидлари бўйича суриштирув мактабига қабул қилишни бошлади

297

Қирғизистонда амалдорлар ҳар йили миллионлаб сомлар сарфлаб, ғалати нарсаларни сотиб олишади. 2500 сомга сотиб олинган бир бўлак совун ёки COVID билан курашиш номидан сотиб олинган ўсимлик уруғи бунга мисол бўла олади.

Нафақат бу, балки имтиёзли тендерларни дўстлари ютиб олишлари учун схемаларни ишлаб чиқадилар. Аммо, агар биз керакли маълумотларни қандай қилиб тўғри қидиришни ўргансак, биз бу фирибгарликни фош қилишимиз мумкин. «Клооп» сизга бу усулларни ўргатишга тайёр.

Давлат харидлари - бу давлат органларининг зарурий воситаларини бюджетдан сотиб олиш усули. Қонунга кўра, давлат харидлари шаффоф бўлиши керак: фуқаролар тўлаган солиқдан нима, қачон ва қанча олинганини билиш ҳуқуқига эга. Лекин амалда харидларни яшириш, ҳар бир давлат тендеридан шахсий даромад олишнинг кўп йўллари бор.

Биз «Клооп»да давлат харидларини мунтазам таҳлил қиламиз ва ҳар куни «қўлбола» амалдорларни тузоққа илинтириш йўлларини ўйлаб топамиз. «Клооп»нинг дата-бўлими давлат харидлари бўйича қонунбузарликлар учун назорат юритувчи «қизил байроқлар»ни қидириш учун янги воситани ишлаб чиқди.

Бу қандай ишлайди?

Махсус алгоритм бутун мамлакат бўйлаб давлат харидларини ўрганиб чиқади, ундаги коррупция ва адолатсиз рақобат белгиларини аниқлайди. Товарлар нархининг кўтарилиши ёки камайиши, тендер муддатининг бузилиши, аукцион иштирокчиларининг шубҳали хатти-ҳаракатлари ва «коррупцион ҳалқалар» – бу тендерларда мансабдор шахслар, депутатлар билан боғлиқ бўлган компаниялар иштирок этишини англатади – буларнинг барчаси бизнинг алгоритмимиз орқали кузатиб борилади.

Аслида «қизил байроқ» — қонун бузилиши эмас, шунчаки давлат харидларида шубҳали нарса борлигидан далолат беради. Ҳақиқий коррупцияни топиш учун ушбу харид билан боғлиқ ҳолатлар синчковлик билан текширилиши керак. Бу ҳақиқий суриштирув.

«Клооп» Давлат харидлари бўйича суриштирувчилар мактабига қабулни эълон қилди. Мактабимиз талабалари қуйидаги билимларга эга бўладилар:

  • давлат харидлари тўғрисидаги қонуннинг тафсилотларини ўрганиб, мактаб дарсликлари ва президент пижамалари ўртасидаги боғлиқликни аниқлашади;
  • у ёки бу ширкат ортида ким турганини, уларнинг ҳар қандай мансабдор ёки депутат билан алоқаси борлигини аниқлашни ўрганишади;
  • очиқ манбалардан бизнес ёки одамлар ҳақидаги маълумотларни излашни ўзлаштиришади;
  • коррупция ва адолатсиз рақобатни дарҳол аниқлаб — энг муҳими — одамларга бу қонунбузарликлар ҳақида айтиб беришни машқ қилишади.

Тренингнинг барча босқичлари онлайн  тарзда, қулай тезликда ўтиш мумкин. Курс иштирокчилари электрон ўқув қўлланма билан таъминади, ўқув қўлланманинг ҳар бир боби давлат харидлари соҳасининг турли жиҳатларига бағишланган. Боб охирида — материал ўзлаштирилганлигини  текшириш учун тест берилади. Назарий қисмдан сўнг кичик –суриштирув  кўринишидаги амалий бўлим бўлади: биз тизимимиз «қизил байроқ» билан белгиланган реал кейслар-тендерлар билан ишлаймиз.

Бу курс кимлар учун?

  • журналистлар;
  • жамоатчилик фаоллари;
  • қандайдир бир давлат органининг харидларига назорат олиб бориб ёки харидлар бўйича билимини чуқурлаштиришни хоҳлаган шахслар;
  • давлат харидларида иштирок этган бизнес вакиллари;
  • иқтисод ва юридика факультетининг талабалари.

Мактабга рўйхатдан ўтиш учун ўқишга оид барча маълумотларни ўз ичига олган Телеграм гуруҳига қўшилишингиз мумкин.

Ҳавола: https://t.me/RedFlagsKloop

Ёки қидирувга «Клооп: Кызыл желектер / Красные флаги» деб ёзиб топишингиз мумкин.

Саволларингиз бўлса 0-702-008-771 рақамига WhatsApp ёки Telegram орқали мурожаат қилсангиз бўлади.

Лойиҳа Open Contracting Partnership ташкилоти кўмагида амалга оширилди.