Боткенни қайта тиклаш. Махсус ҳисобдан жабрланувчиларга 65,5 миллион сом товон тўланди

282

Боткен вилоятини қайта тиклаш учун махсус ҳисобдан 62 миллион 65 минг сом сарфланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, бу маблағ Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли можарода жабрланганларга бир марталик товонни тўлаш учун сарфланди. Тўловни 246 нафар киши олди.

Матбуот хизматидан таъкидланишича, махсус ҳисоб рақамига жами 327 432 141 сом келиб тушган. Бугунги кунда ҳисобда 269 680 334 сом бор.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув

14-17-сентябрда қирғиз-тожик чегарасида қуролли жанжал бўлган. Отишма бўлган ҳудуддан 140 мингдан ортиқ турғун уйларини ташлаб, хавфсиз ҳудудга қочган.

Отишманинг оқибатида қирғиз тарафдан камида 63 киши қурбон бўлиб, 198 киши жабрланган.

Тожикистон ҳукумати эча тўқнашувда 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ кишиси жабрланганини таъкидлаган.

Бир неча қирғиз қишлоғида юзлаган уй-жой вайрон бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томон қуролли тўқнашувда тахминан 1,5 млрд сомлик моддий зарар кўрган.