«ПолитКлиника»: Россиянинг Ўшдаги консуллиги биносини Нарматовадан ижарага олган

217

«ПолитКлиника»нинг суриштирувчилари Россиянинг Ўшдаги консуллигининг биносини депутат Надира Нарматовадан ижарага олганини аниқлашди.

Маълумотга кўра, фейсбукда консулликнинг биноси депутатга тегишли бўлиши мумкин деган билдирув чиққан. Журналистлар уи текшириб кўришга қарор қилишган.

«Россиянинг Ўш шаҳридаги консуллиги Камбарали Бобулов, 77 манзилида жойлашган. Мазкур манзилли «Кадастр» давлат идорасининг маълумот базасидан текшириб кўрганда, ҳозирги эгаси қатори Жогорку Кенешнинг депутати Нарматова Надира Азимовна ўзи чиқди», — деб билдиришди журналистлар.

Россиянинг консуллиги бинони 2009-йилдан бери ижарага олиши кўрсатилган. Бундан ташқари бино банкда гаровга туради.

12-октябрда депутат Дастан Бекешев ҳамкасби Надира Нарматова «Клооп», «Азаттык» ва Kaktus Media нашрларини ёпиб юбориш бўйича депутатлардан имзо тўплаётганини айтган. Надира Нарматова эса Бекешевнинг билдирувини «ёлғон» деб таъкидлаб, исботлаб беришни талаб қилган.

Эртасига, 13-октябрда, 30га яқин одам «Азаттык», «Клооп» ва Kaktus Media нашрларини ёпишни талаб қилиб, «Азаттык»нинг Бишкекдаги биносининг олдига тўпланишган.

Норози бўлган гуруҳ « “Азаттык”, “Клооп”, “Кактус” кетсин», « “Азаттык” — эл душмани», «НПОчиларга йўл йўқ» деган ёзувли қоғозларни кўтариб туришган. Шунингдек улар депутатлардан «чет эллик агентлар» ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилишни талаб қилишган.

Акциянинг ташкилотчиси Илимбек Исраилов агар «чет эллик агент» ҳақида қонун қабул олинмаса, «Азаттык»нинг биносини «тошбўрон қилиб, бензин сочиб, ёқиб кетаман» деб огоҳлантирган.

Нарматова ўзи бунга қадар парламентда «чет эллик агентлар» ҳақида қонунни қабул қлишни таклиф қилган эди.

14-октябрда фаоллар, журналистлар ва бефарқ бўлмаган одамлар сўз эркинлигини ва мустақил ОАВларни ҳимоя қилган акция ўтказишди. Акцияда улар Нарматова мандатини топширишини талаб қилишди.