Канатбек Исаев: Сўз эркинлигини сақлаб қолиш давлатнинг ва халқнинг келажаги учун жуда муҳим

225

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Канатбек Исаев «Клооп», «Азаттик» ва Kaktus Media нашрларига қарши митингни «ҳаддан ошган қадам» деб баҳолади. У сўз эркинлигини сақлаб қолиш давлатнинг ва халқнинг келажаги учун жуда муҳим эканини фейсбук саҳифасига ёзди.

Исаев «коррупционерларни фош этувчи, уларнинг жиноятларини тергов қилувчи эркин оммавий ахборот воситалари жамият учун жуда зарур», деб таъкидлади.

«Бугунги кунда ватанпарвар йигитларимиздан бири Атай Бейшенбек ўғлига нисбатан қоралаш ҳаракатлари, ёмон муомала ҳукуматдаги одам тарафидан қилинаётгани жуда ачинарли. Қамаб, ҳибсга олишга бўлган ҳаракат бу 30 йилдан бери келаётган жирканч одат! Бундан қачон қутуласизлар ҳурматли донишмандлар!?» — деб савол қўйди у.

Мустақил нашрларга қарши митинг

13-октябрда 30 нафарга яқин киши «Азаттиқ», «Клооп» ва Kaktus Media нашрларига қарши митинг ўтказган.

Мазкур гуруҳ нашрларни «биргина негативни ёритади», «элни бузади», «ЛГБТ жамиятининг тарғибчиси» деб айблаб, ёпилишини талаб қилган.

Шунингдек улар «чет эллик агент» ҳақида қонун қабул олинсин деб таъкидлашган. Россияда бундай қонун кўплаган ахборот воситаларининг ва нодавлат ташкилотларнинг ёпилишига олиб келган.

Акциянинг уюштирувчиси Илимбек Исраилов митинг охирида гар «чет эллик агент» ҳақида қонун қабул қилинмаса, «Азаттиқ»нинг биносини «тошбўрон қилиб, бензин сочиб, ёқиб юбораман» деб қўрқитган.

«Азаттиқ» радиосининг Бишкекдаги офисининг директори Айзада Касмалиева «Клооп»га митингда айтилган таҳдидлар бўйича милицияга ариза ёзиб, мурожаат қилишини билдирган.

Мазкур уч медиага қарши норозилик акцияси 2022-йилнинг 9-февралида ҳам ўтган.

Бу акцияга собиқ депутат Турсунбай Бакир ўғли бош бўлиб, митингчилар нашрларнинг ёпилишини талаб қилиб аввал  Kaktus Media’нинг биноси олдида турган. Шундан кейин «Клооп»нинг офиси олдига жилишган.

Митинг узоқ давом этмаган, ўшанда ҳам норозиликка чиққанлар «чет эллик агент» ҳақида қонун қабул қилишни, уч медиани ёпишни талаб қилишган.