Ўзганда Кампиробод сув омбори бўйича халқ қурултойи бўлиб ўтмоқда

15-октябрда Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги Кампиробод сув омборининг ёнида халқ қурултойи  бўлиб ўтмоқда. Унга 600 нафарга яқин одам тўпланиб, Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиш масаласини муҳокама қилишмоқда.

Кампирободдаги халқ қурултойи. Сурат: Бекболсун Кайипов / клооп

Қурултойга вилоят турғунларидан ташқари «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров, депутат Дастан Бекешев, генерал, «Азаттиқ» партиясининг етакчиси Исмаил Исақов, «Турон» партияси етакчиси Жениш Молдокматов, президентнинг вилоятдаги ваколатли вакили Зиядин Жамалдинов иштирок этмоқда.

Йиғилишга келганлар Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши эканликларини таъкидлаб, «халқ овозига қулоқ солинг» деб ҳукумат етакчиларига мурожаат қилди.

Бирлашган Демократик Ҳаракат вакили Мамбетжунус Абилов Кампиробод масаласи бўйича ҳокимиятдан референдум ўтказишни талаб қилишларини айтди. У сув омбори бўйича масалага «халқ нуқта қўйиши керак» деб таъкидлади.

«Чегара масаласидаги баҳсли ерни ҳал қилиш Ташқи ишлар вазирлигининг вазифаси, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вазифаси эмас. Ташиев чегара хавфсизлигини таъминласин. Чегарадаги баҳсли ерларни ҳал қилишни Ташқи ишлар вазирлигига берсин. Агар Кампиробод баҳсли масала бўлмаса, Ташиев уни баҳсли жойга айлантирмоқда. У ер «99% биз учун ҳал қилинди, биз ғалаба қозондик» демоқда. Ўзбекистон билан баҳсли ҳудудлар бор, Кампирободни аралаштирмасдан ўша ҳудудларни ҳал қилсин. «Кампиробод  ҳеч қандай баҳсли ер эмас», — деди у.

Депутат Дастан Бекешев Кампиробод сув омбори бўйича аҳолидан маълумот олиш учун келганини таъкидлаб, халқ талабига қарши чиқмаслигини айтди.

Ҳозирда қурултойнинг иштирокчилари музокарага чиқиб, ўз фикрларини билдиришмоқда.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% аниқланган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд. Ана шундай ҳудудлардан бири – Кампиробод сув омбори бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўш вилоятининг Қорасув ва Ўзган туманларида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган.

Икки давлатнинг Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича  ҳукумат делегацияси 2022-йил 26-сентябрь куни мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг алоҳида участкалари бўйича лойиҳаларни келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолаган.

10-октябрда Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция бўйича қўмитаси Ўзбекистон билан чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича келишувининг лойиҳасини маъқуллаган.

Овоз беришга қадар МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев йиғинда икки давлат чегара бўйича қандай келишувларга эришганини айтиб берган. Шунингдек, Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга қолганини билдирди. Айни вақтда, у сув омборини икки мамлакат баробар 50ка 50 фойдаланади деб ишонтирган.

Шундай қилиб, Ташиевнинг айтишича, Ўзбекистонга Кампиробод сув омборининг  — 4 485 га ҳудуди, шунингдек плотинаси қолади.

«Авваллари Кампирободдаги сувдан фақат Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин эди. Эндиликда сув омбори қўшма муассаса томонидан бошқарилади. Аниқроғи, 4 нафар Қирғизистон ва 4 нафар Ўзбекистондан иборат муассаса. Сувдан фойдаланиш бўйича қарорларни 70 йил давомида Ўзбекистон мустақил равишда қабул қилиб келган. Бундан буён Қирғизистон фуқаролари ҳам сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон муҳандислик тўсиқларини қўя олмайди»,, — дея иқтибос келтирди журналистлар Ташиевнинг сўзларини.

МХДҚ етакчисининг айтишича, унинг ўрнига чегарадаги туманлардаги бир неча баҳсли ҳудудлардаги 19 минг 699 гектар ер Қирғизистонга ўтади.

Аммо, Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг собиқ етакчиси Мамбетжунус Абиловнинг айтишича, бу ҳудудлар аввалдан Қирғизистон ери бўлган. Шундай қилиб, у бу ерларнинг қайси бир қисмлари туман миқёсида вақтинча фойдаланиш учун Ўзбекистонга берилганини айтди.

«Энди қўшни давлат бизнинг ўз ерларимиз билан савдолашмоқда. Уларнинг ҳар бирининг тарихи бор. Кампирободга қўшмаган ҳолда қараш керак эди. Бунинг устиша Кампиробод ҳозирги Қирғизистон учун жуда муҳим эди. Энди Ўзбекистон сувнинг боши бўлиб қолади. Сувнинг қиймати кундан-кунга кўтарилмоқда. Кишининг сони кўпайгани сари қиймати ўсмоқда», — деб ҳисоблайди у.

Қўмитанинг 10-октябрдаги йиғини Ўзганда ҳам, Бишкекда ҳам норозилик митинглари фонида ўтди. Ўзган туманидаги норози аҳоли агар сув омбори Ўзбекистонга ўтадиган бўлса «жиддий чораларга боришга тайёрмиз» деб айтишди.