Қирғизистонлик курашчилар Москвада ўтган халқаро турнирда олтин медалга эга бўлишди

236

Россиянинг Москва шаҳрида ўтган Poddubny Wrestlin League турнирида қирғизистонлик полвонлар  Жоламан Шаршенбеков ва Эрназар Акматалиев олтин совринни қўлга киритишди.

Маълумотга кўра, Жоламан Шаршенбеков грек-рим кураши бўйича 60 килограмм вазнда белашди. У финал учрашувида Россия термаси  лидерлерининг бири Анвар Аллаяровни 9:6 ҳисобида мағлуб этди.

Эрназар Акматалиев эркин кураш бўйича 70 килограмм вазн тоифасида беллашди. У финалда россиялик полвон  Иналбек Шериев билан тўқнашиб, 8:6 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Чемпионат рейтинг ва жаҳон босқичларига бўлиниб, олимпиада усулда — эркин, грек-рим ва  хотин-қизлар кураши бўйича мусобақа ўтди.

WRESTRUS.RU нашри маълумотига кўра, Россиянинг Кураш федерацияси уюштирган мусобақа 13-14-октябрда Москва шаҳрида ўтди. Унга ўнта давлатдан минга яқин спортчилар иштирок этди.

Турнирнинг соврин жамғармаси 60 миллион рублдан ортиқ бўлса, ҳар бир вазн категорияси бўйича ғолибларга 2 миллион рублдан мукофот берилди.