Халқ қурултойи Кампирободга тегишли ер алмашиш иши тўхтатилсин деган қарор қабул қилди

275

Бирлашган демократик ҳаракати (БДҲ) 11 октябрда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқди. Улар ҳукуматдан ё объектни топширишни тўхтатишни ёки сув омбори бўйича музокаралар натижаларини бекор қилишни ёки бу масалани референдумга қўйишни талаб қилишди.

Тадбирда 600 нафарга яқин киши қатнашган ва йиғилиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Фуқаролар Ўзбекистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, шунингдек, Кампиробод сув омборини алмаштириш жараёнини тўхтатишни талаб қилишди.

Қарорда кейинчалик ҳуқуқшунослар томонидан таҳрир қилунвчи қуйидаги таклифлар киритилган:

  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича давлат комиссиясини қайта тузиш;
  • Агар ер алмашиш, делимитация ва демаркация масаласи тўхтамаса, Бишкекда «Кампиробод» халқ қурултойини ташкил этиш;
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича протоколларни инвентаризация қилиш ҳамда халқ эътиборига тақдим қилиш;
  • Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги 36, 39 ва 42-сонли протоколлар бекор қилинсин;
  • Боткендаги чегара можароси оқибатида етказилган харажатларни қоплаш бўйича халқ депутатлари гуруҳидан қўшма комиссия тузиб, Боткен вилоятини ривожлантириш дастурини назорат қилиш;
  • Сиёсий таъқибларни тўхтатиш;
  • Бишкекда депутатлар иштирокида Кампиробод сув омборини муҳофаза қилиш комиссияси ва ҳаракати тузилсин.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд бўлиб, улардан бири Кампиробод сув омборидир.

26 сентябрда Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукуматининг делегациялари мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолаган.

Бироқ Қирғизистон расмийлари протокол мазмунини эълон қилмаган ва томонлар Кампиробод сув омбори бўйича қандай қарорга келгани номаълум.

10 октябрда Қамчибек Ташиев Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтишини айтган. Шу билан бирга, у ҳар икки давлат сув омборидаги сувдан тенг улушда фойдаланишига ишонтирди.

Шу куни норози қирғизистонликлар Ўзган ва Бишкек кўчаларига чиққан. Ўзганлик намойишчилар сув омбори Ўзбекистонга ўтса, «жиддий чора-тадбирларга тайёр эканликларини» айтишган.

11 октябрь куни Бирлашган демократик ҳаракат (БДҲ) Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан. Улар ҳокимиятдан ё объектни топширишни тўхтатишни ёки сув омбори бўйича музокаралар натижаларини бекор қилишни ёки бу масалани референдумга қўйишни талаб қилишган.