Россиянинг Москва шаҳрида ўтган Poddubny Wrestlin League турнирида қирғизистонлик полвонлар Жоламан Шаршенбеков ва Эрназар Акматалиев олтин совринни қўлга киритишди.
Маълумотга кўра, Жоламан Шаршенбеков грек-рим кураши бўйича 60 килограмм вазнда белашди. У финал учрашувида Россия термаси лидерлерининг бири Анвар Аллаяровни 9:6 ҳисобида мағлуб этди.
Эрназар Акматалиев эркин кураш бўйича 70 килограмм вазн тоифасида беллашди. У финалда россиялик полвон Иналбек Шериев билан тўқнашиб, 8:6 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Чемпионат рейтинг ва жаҳон босқичларига бўлиниб, олимпиада усулда — эркин, грек-рим ва хотин-қизлар кураши бўйича мусобақа ўтди.
WRESTRUS.RU нашри маълумотига кўра, Россиянинг Кураш федерацияси уюштирган мусобақа 13-14-октябрда Москва шаҳрида ўтди. Унга ўнта давлатдан минга яқин спортчилар иштирок этди.
Турнирнинг соврин жамғармаси 60 миллион рублдан ортиқ бўлса, ҳар бир вазн категорияси бўйича ғолибларга 2 миллион рублдан мукофот берилди.