Бир видео билан: Остонадаги уч томонлама учрашувда Жапаров ва Рахмон қўл бериш кўришмади

290

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 13 октябрда Остона шаҳрида Россия президенти Владимир Путиннинг иштирокида ўтган  уч томонлама учрашувнинг бошланишида қўл бериб кўришгани йўқ.

Жапаров Путин билан учрашувга биринчи бўлиб келган, ундан кейин Рахмон кириб, Путин билан қўл бериб кўришиб, ўз жойига ўтирди.

Учрашув аввалида Путин Қирғизистон ва Тожикистон «Россиянинг яқин стратегик ҳамкорлари» эканини таъкидлади. Шунингдек, у бир миллион қирғизистонлик ва икки миллион тожикистонлик Россияда яшаб, ишлаб, ўқиб юрганини эслатди.

Учрашувнинг асосий қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Қирғизистон президентининг администрациясидан билдирилишича, давлат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган.

«Садир Жапаров қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтди. У Қирғизистон томони баҳсли масалаларни фақат тинч йўл ва сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал этиш зарурлиги ҳақидаги ўзгармас позицияга амал қилишини таъкидла, тожик томонининг қуролли тажовузининг оқибатлари ҳақида эслатди», — деб билдиришди Қирғизистон президентининг администрациясидан.

Шунингдек, маълумотга кўра, Жапаров «Қирғизистон қирғиз-тожик давлат чегара чизиғини ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўладиган тарзда тезкорлик билан шакллантиришга иштиёқманд эканини, бу барқарорликнинг ва яқин қўшничилик кафолати бўлишини» таъкидлади.

Тожикистон президентининг матбуот хизматидан учрашувда мамлакат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини муҳокама қилишганини билдиришди.

«Юзага келган муаммоларни биргина сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш, шунингдек, чегарани делимитациялаш ҳамда деморкациялаш бўйича экспертлардан иборат ҳукумат гуруҳининг ишини бунга қадар эришилган келишувга кўра кучли тартибда фаоллаштириш бўйича келишувна эришилди», — деб айтилади тожик президентининг матбуот хизмати тарқатган маълумотда.

Жапаров, Путин ва Рахмон қирғиз-тожик чегарасидаги муаммоларни муҳокама қилиши ҳақида 12-октябрда маълум бўлган.

Бундай учрашувни ўтказиш ташаббуси Россия президенти томонидан илгари сурилгани айтилган. Жапаровнинг давлат котибининг айтишича, Путин «Қирғизистон ва Тожикистоннинг ўртасидаги чегара масалаларини ҳал қилишга кўмак беришга тайёр эканини билдирган».