Бишкекдан Боткенга вақтинчалик яшаш учун контейнер уйлар юборилмоқда

286

Боткен вилоятига вақтинчалик яшаш учун контейнер уйлари юборилмоқда. Бу ҳақда 13-октябрь куни Бишкек мэрияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда вилоятга 16 та контейнер жўнатилган бўлса, жами 50 та контейнер жўнатиш режалаштирилган.

Мэриядан контейнерда «барча шароитлар яратилгани»ни қайд этди. Уларни шаҳарда фаолият юритувчи бир қатор МЧЖлар сотиб олган.

Уйсиз қолган боткенликлар

ФВВ Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда уйсиз қолган аҳоли учун вақтинчалик яшашга чодирлар қуришни бошлаган. Кигиздан ясалган иссиқ йиғма уйлар иссиқда ҳам, совуқда ҳам бир хил ҳароратни ушлаб туриши, соғликка зарари йўқлиги айтилган.

Президент Садир Жапаров Боткендаги уйларни совуқ тушгунича тугатишни буюрди. Ҳозирда қурилишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Чегара чегарадош қишлоқлар аҳолиси уйдан олдин хавфсизлик масаласини ҳал қилиш кераклигини айтади. Улар чегара делимитацияси ва демаркациясини тезлаштиришни сўрамоқда.

Қуролли можаро

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма 14-сентябрь куни бошланган.16 сентябрда эса вазият ёмонлашди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон томонини «босқинчилик ва ҳарбий ҳужум»да айблади. Тожикистон томони эса «эскалация» да Қирғизистонни айблади.

Тўқнашув натижасида 63 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони эса 206 нафарни ташкил қилган.

14-октябрь куни янгиланган маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувда жами 661 та уй зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонга етказилган моддий зарар миқдори тахминан 1,5 миллиард сомни ташкил қилган.