Талант Мамитов: Парламентга икки қути қурол  олиб келинганидан кейин мен раисликдан кетдим

203

Депутат Талант Мамитов парламент йиғилишига икки қути  қурол олиб келинган воқеа муносабати билан Жогорку Кенеш раислигидан кетганини маълум қилди. Мамитов спикерликдан 5 октябрь куни кетган.

«Бу менинг шахсий қарорим. Сабабини [парламентда бўлиб ўтган] воқеа билан боғлиқлигини бунгача  айтгандим. Мажлислар залига икки қути автомат  киритишган. Унда чегарадаги вазият оғир эди. Кўп саволларим жавобсиз қолган. Қонун чиқарувчи ҳокимият раҳбари сифатида парламент аъзолари олдидаги масъулият менда. Саволларимга қониқарли жавоб олмаганимдан сўнг, [кетишга] қарор қилдим», — деди журналистларга Мамитов, шунингдек унга нисбатан босим ўтказилмаганини қўшимча қилди.

22 сентябрь куни Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли можародан сўнг депутатлар бу воқеаларни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилиб, Боткенга бориб, халқ билан учрашишга қарор қилдилар. Орадан бир ҳафта ўтиб, депутат Адахан Мадумаров «шундан сўнг МХДҚ раҳбари йиғилишга икки қути автомат билан келган»дея  хабар берди. Депутат Исхак Масалиев  22 сентябрь кунги йиғилиш ҳақида сўз бўлаётганига аниқлик киритган.

Депутат Жусупбек Коргонбай уулу 22 сентябрь куни парламентда автомат билан. Ўшанда у журналистларга автоматни  ўғлига сотиб олган муляж  эканлигини айтган. Сурат: Kaktus Media

Мамитовнинг сўзларига кўра, унга ўшанда чегарадаги  воқеалар ҳақида  Вазирлар Маҳкамаси  маълумот беради,  бу махфий эканлигини  айтишган.

«Мен махфий режимни сақлашни буюрдим. Бироқ, қутиларга  автомат солиб келишларини билмасдим. Менда бундай маълумот йўқ эди. Мен бунинг  мақсадни умуман тушунмадим», — деди у.

Мамитов МХДҚ раиси Камчибек Ташиев иккаласининг ўртасида тушунмовчилик бор-йўқлиги ҳақидаги саволга журналистларга жавоб бермади. Бироқ у Боткен вилоятидаги вазият муҳокама қилинаётганда парламент деворлари ичида айрим келишмовчилик ва тортишувлар бўлганини айтган.

«Мен парламент олдида жавоб бераман, бу масъулиятни ўз зиммамга олдим. Унинг манфаатларини ҳимоя қилиб келганман ва ҳимоя қилишда давом этаман [...] Парламентда бўлаётган баъзи ҳаракатлар туфайли кетдим, деса бўлади. Биринчидан, парламентга нисбатан ҳурматсизлик ва [уни камситишга уриниш]. Мен шундай баҳо бердим», —  деди депутат.

Мамитов парламент йиғилишига олиб келинган икки қути  қурол ҳақида президент Садир Жапаров ҳам ўз фикрини билдирганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Жапаров «Кабар»  агентлигига берган интервьюсида МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги кескин вазият фонида шартда  парламентга «икки қути автомат олиб келгани» тўғрисида ўз фикрини билдириб, махсус хизмат раиси «кичкина хатога йўл қўйган»ини  айтган.

«Депутатлар “Баткен тугашига яқин маълумот беринглар” деб чақиришган.  “Аскарларда ўқ-дори йўқ. Автомат етишмаяпти экан” деган сўзлар бўлиб, “Ташиев нима қиляпти, разведкаси ишламаяпти” каби танқидлар ҳам бўлди. Кейин “мана сизга автомат” деб олиб борган бўлса керак. Бу борада кичик хатога йўл қўйди. Аммо ўша пайтда унинг аҳволини ҳам тўғри тушуниш керак. Қон кечиб юрган жойидан тўғри учиб келди», — деган Жапаров.

14—17-сентябрь кунлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча қирғиз  қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 62 киши ҳалок бўлган, 206 киши жароҳатланган.

Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳарбий тажовузда ҳар икки томон бир-бирини айбламоқда.