Остонада Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари чегара масалаларини муҳокама қилади

190

13-октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Президент Садир Жапаров ҳамда Россия ва Тожикистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Эрбол Султанбаев маълум қилди.

Султанбаевга кўра, Жапаров, Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон қирғиз-тожик чегарасидаги муаммоли масалаларни муҳокама қилади.

Матбуот котиби  ушбу учрашув қирғиз-тожик чегараси муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган Владимир Путин ташаббуси билан ташкил этилганини таъкидлади.

Кеча, 12 октябрь куни мамлакат раҳбари Садир Жапаров давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келган.

Унда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатларнинг VI саммити, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва «Марказий Осиё+ Россия» давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади.

Қирғизистон билан Тожикистон президентларининг  14-18 сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида рўй берган қуролли можародан кейин биринчи учрашуви бўлиб ўтади.

Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган..

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги тўқнашувларни «Тожикистоннинг олдиндан режалаштирган қуролли тажовузи» деган. Тожик томон ҳам воқеани «агрессия» деб, низони авж олишида Қирғизистонни айблаган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши

Россия биродар Украинага кенг кўламли ҳужум бошлаганига ярим йилдан кўпроқ вақт ўтди. Россия Херсон, Луганск вилоятларини, Запорожск ва Харьков вилоятларининг бир қисмини босиб олди.

Пентагон маълумотларига кўра, август ойи бошида Россия ҳалок бўлганлар ва ярадорларни қўшиб ҳисоблаганда 70-80 минг кишини йўқотган. Украина қуролли кучларининг 28-сентябрь ҳолатига кўра, уларнинг сони, шу жумладан ҳалок бўлганларни қўшганда  58 мингдан ошди.

Россия бу рақамни анча кичикроқ демоқда. 21-сентябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия томонининг йўқотишлари бор-йўғи 5937 кишини ташкил этганини маълум қилди. Бироқ, «Медиазона» ва ББC рус хизмати журналистлари 25-сентябрь куни ҳалок бўлганлар сони камида 6756 кишини ташкил қилганини аниқлади.