Фаол Дайирбек Орунбеков уни «қамоққа олиш керак» деб юборган  хатини эълон қилди. Орунбеков буни рад этди

230

Фаол Атай Бейшенбек президент ахборот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков билан шахсий интервьюсини Фейсбук саҳифасида эълон қилди. Унда фаолнинг Ўзбекистон ҳақидаги пости олдида провокацион изоҳларни   ёзиб,  қамоққа олиш кераклиги ёзилган. Орунбеков эса фаол маълумотни сохталаштириб чиқарганини айтди.

Нима бўлди?

«Тунда қизиқ воқеа рўй берди, Вотсап рақамимга, 3-октябрь куни ёзиб, 10-октябрь куни қўнғироқ қилган рақамдан қуйидаги хабар келди. Энг қизиғи суратни "переслать" қилган,  матнни ўзи ёзган [...] Бу рақам президентнинг ахборот сиёсатини олиб борган энг муҳим шахс —Дайир Орунбековга тегишли [...]», — деб ёзган у.

Скриншот Атай Бейшенбекнинг саҳифасидан олинди.

Фаол «Клооп»га  бугун эрта тонгда Орунбеков билан учрашиб, гаплашгани айтиб, бироқ у бу ҳаракатини далиллар билан тушунтира олмаганини билдирди.

«Бошқаларга буйруқ бериб, юбораман деб туриб менга янглишиб жўнатган. Менга юборганда тунги соат 23:00 дан кейин мен “шундай қилинглар” деб ёзганда ҳеч нарса демасдан, эрталаб “дейишяпти” деб жавоб берган. Мен у билан учрашиб, гаплашганимда, менинг постимни унга кимдир  юборибди. "Менга қўнғироқ қилиб  айтишди",— дейди у. Исмини айтинглар десам, уни ҳам айта олишмади», —деди у.

Шунингдек, у президент Садир Жапаровни ахборот сиёсатига тезкорлик билан эътибор қаратишга ва МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев билан  Ички ишлар вазири Улан Ниязбековга қарши фитна ким томонидан уюштирилганини аниқлашга чақирди.

Атай Бейшенбекнинг постида нима дейилган?

Фаол аввалроқ  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, чегара масаласини халқ билан очиқ муҳокама орқали ҳал қилишни талаб қилган.

«Жамоатнинг биргина талаби бор, у ҳам ҳукуматимиз чегара масаласини фақат маҳаллий халқ билан келишиб, шаффоф ҳал этишга киришсин. Чегара масаласида муҳокама қилинаётган ҳолатлар сизнинг сиёсий фаолиятингизга ёки қўшни ўзбек халқига қарши эмас, фақат ички қарорлар қабул қилишдаги муҳим  маслаҳатлашув, очиқликни талаб қилган мақсадни кўзлайди. Шавкат Миромонович, биласизки, халқ аниқ  ва тўғри маълумот олмаса, турли норозиликлар  келиб чиқади», — деб ёзган у.

Шунингдек, у бу баёнот Мирзиёев сиёсий фаолиятига ва ўзбек халқига қарши мақсадни кўзламаганини таъкидлади.

Орунбековнинг жавоби

Дайирбек Орунбеков фаолнинг ёзганларига жавоб қайтариб,  Атай Бейшенбек маълумотни «бузиб, фақат ўзига керак»  бўлган ерини тарқатганини  айтди.

Скриншот Дайирбек Орунбековнинг саҳифасидан олинди.

«Атай, хавотир олманг. Қўнғироқ қилса жавоб бермайсан,  “икки халқ ўртасидаги муносабатларни бузяпти, қамамайсизларми?” деб ҳар кимга мурожаат қила бошлади. Бу орамиздаги ёзишмалар эди. Яна бир масалада, популистик чақириқлар билан ўзларига эътибор қаратса майли, ўта муҳим сиёсатга аралашиб, суҳбат натижасига салбий таъсир кўрсатишга уринаётганларни бўрттириш  деб биламан. Атай билан аввал  таниши сифатида баъзилардан  шундай мазмундаги мактублар келмоқда деган кайфиятда шахсан ўзига  ёзганман», - дейди Орунбеков.

Ўринбеков  фаол Ўзбекистон президенти қарорларигача  аралашаётганини айтди.

«Бизга ақл ўргатаётгани камлик қилгандек, ўзбек қўшниларгача аралаша бошладилар. Бундай фалокатли ҳаракатлар албатта сўзлашувларга салбий таъсир қилишини таъкидлайман. Фаолнинг Ўзбекистон ички сиёсатига аралашиб, таклифлар бериши, ақл  ўргатиши -  ўзбек халқини уларнинг ҳукуматига қарши ташвиқот  деб биламан», — деди у.

Бундан ташқари, у Жапаров  билан Ташиев  Ўзган туманига бориб, халққа маълумот бериб келишда  Атай Бейшенбекка ҳам бирга бориб келиш учун таклиф қилганини айтиб, лекин фаол бормаганини таъкидлади.

Орунбеков  президентнинг ахборот сиёсати хизмати раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга буйруқ бериш ваколатига эга эмаслигини қўшимча қилди.

Атай Бейшенбек

Атай Бейшенбек жамиятга фаол сифатида танилган. У ижтимоий тармоқлар орқали ҳукумат ва Бишкек шаҳар мэрининг ишини танқид қилиб келади.  Сўнгги пайтларда  чегара масалалари бўйича фикр-мулоҳазаларини ёзиб, расмийлардан Кампиробод бўйича ҳужжатларни ошкор қилишни талаб қилмоқда.

У аввалроқ Бишкек шаҳрининг Ленин тумани ички ишлар бўлимида икки соатдан кўпроқ сўроқ қилинган ва ҳеч қаёққа кетмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берганидан сўнг, қўйиб юборилган.

Маълумотларга кўра, у 2019-йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайтини яратишда иштирок этган, иш 200 минг сомга баҳоланган, кейин сайт амалга ошмай қолган.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд. Ана шундай ҳудудлардан бири – Кампиробод сув омбори

Икки давлатнинг Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича  ҳукумат делегацияси 2022-йил 26-сентябрь куни мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг алоҳида участкалари бўйича лойиҳаларни келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолаган.

МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Кампиробод сув омбори Ўзбекистон ҳудудида қолаётганини айтди. Шу билан бирга, у сув омборидан ҳар икки давлат 50/50 фойдаланишига ишонтирган.

Шу тариқа, Ташиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Кампиробод сув омборининг - 4485 гектар ҳудуди, шунингдек, тўғон қолади. МХДҚ раиснинг сўзларига кўра,  унинг ўрнига чегарадош туманлардаги  бир нечта баҳсли ҳудудлардаги 19 минг 699 гектар ер Қирғизистонга ўтади.