«Прецедент»:  Суд бир йил давомида аёлни зўравон эри билан ажраштира олмаяпти

217

Бишкекда суд қарийб бир йилдан буён аёлни болаларини кўрсатмаётган зўравон эри билан ажраштира олмаяпти. Бу ҳақда «Прецедентнинг ҳамкорлар гуруҳи» хабар берди.

Ташкилот аёл эрининг зўравонлиги туфайли олти ойлик чақалоғи билан уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини билдиришди.

Уларнинг маълумотларига кўра, жабрланувчи Зуура Тороева Ленин туман ИИБга 2021-йил июнь ойида мурожаат қилган, бироқ улар ҳатто келинга ҳимоя ордерини ҳам бермаган. Ташкилотдан таъкидлаганидек, эр келиннинг ҳужжатларини бермай қўйгани учун қайта  қилишга мажбур бўлганини билдиришди.

«Прецедент» таъкидлаганидек,  келин ушбу воқеадан сўнг, 2021-йил 7-декабр куни никоҳни бекор қилиш учун судга мурожаат қилган.

«Судга мурожаат қилинганига 10 ой бўлди, бироқ иш турли сабабларга кўра қолдирилган. Зуурани кўрган  заҳоти назоратчи  боғча дарвозасини ёпиб олиб,  болаларни  ҳовлига чиқармаяпти», — дейишди ташкилотдан.

Жабрланувчи Зуура Тороева Инстаграм саҳифасига 2021-йилнинг май ойида турмуш ўртоғи ва болалари билан яшаган уйини тарк этишга мажбур бўлганини ёзган. Келин гўдак қизини ўзи билан олиб кетган, лекин куёви билан ўртасидаги икки фарзанди  эрида қолган.

«Ўша кундан буён Бакит Тороев (эрим)  болаларимни кўриш, улар билан мулоқот қилиш имкониятини бермаяпти, таҳдидлар туфайли ўзим хонадонга бора олмаяпман»,— деб ёзди келин.

Тороева  турмуш ўртоғи  бир неча йиллардан бери уни  калтаклаб, жисмоний ва маънавий босим ўтказиб, масхара қилганини айтди.

У эрида қолган  болалари ҳам зўравонликка дучор бўлиши мумкинлигидан хавотир олаётганини айтди.

«Мен уч фарзанднинг онаси сифатида фарзандларимдан айрилиб, азоб чекяпман. Бакит Тороев  тўнғич қизим билан ўғлимни (Раида билан Расул) мени қайтиб келишим учун ва оиладаги зўравонликни давом эттириш мақсадида маҳбусга айлантирилди. [Агар мен қайтадиган бўлсам] у унинг оилавий зўравонлигини фош қилиш учун милицияга мурожаат қилганим ва итоатсизлигим учун қасос сифатида уч баробар зўравонлик қилади», —  деб ёзди келин.

Тороева жамоатчилик резонанси яратиш учун қирғизистонликлардан ёрдам сўрамоқда.

«Мен барча оналардан, бефарқ бўлмаган фуқаролардан ушбу постни [Инстаграмда] тарқатишларини ва бўлишишларини сўрайман.  Фарзандларим қийналмаслиги керак, уларнинг айби йўқ», — дея мурожаат қилди келин.

Милиция ва суд нима дейди?

Бу орада Бишкек шаҳар судининг (БШС) матбуот хизмати «Клооп»га ушбу иш ҳақиқатан ҳам Ленин туман судида кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Матбуот хизматидан суд бир вақтнинг ўзида уч талаб билан кўриб чиқаётганиайтилди: никоҳни бекор қилиш, болаларнинг яшаш жойини аниқлаш ва алимент ундириш.

Бишкек шаҳар суди маълумотларига кўра, ҳозирда иш суд-психологик экспертизаси тайинлангани сабабли тўхтатилган.

Ленин туман ИИБдан «Клооп»га Зуура Тороева иши бўйича кейинроқ маълумот беришни ваъда беришган, аммо  маълумот беришгани йўқ.

Оилавий зўравонлик ҳамда фемицид

2021-йили Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оиладаги зўравонлик «кенг кўламда» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баёнотида, жабрланганлар ҳужум қилганлардан иқтисодий жиҳатдан қарам бўлгани сабаб ва гап-сўзга қолишдан қўрққанидан милицияга кўп ҳам мурожаат қилмаслиги айтилган.

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган.

Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг турмуш ўртоқлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки эски шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган вақтда қуйидаги кризис марказларига мурожаат қилсангиз бўлади.

Кризис марказларининг манзили:

  • «Шанс» кризис маркази: Бишкек, Чүй проспекти 207, 509-хона - 0709 710 320;
  • «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3 - 0312512640
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти — Ўш, Ленин кўчаси  205/105 - 0772328960
  • «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти Гулча қишлоғи - 0555281423
  • «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0776380777
  • «Ак журок» кризис маркази: Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0 550 231 329, 0 322 245 976
  • «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 312/23 0773843461
  • «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3 0700257890
  • «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2 0557484713
  • «Жанил Мирза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси 3 0777393077
  • «Каниет» кризис маркази  — Жалал-Абад, Б. Осмонов кўчаси 113 0372255084
  • «Аялзат — аёллар ташаббусини қўллаб-қувватлаш» жамоат бирлашмаси: Каракол, Абдрахманов кўчаси 105-14 - 0392 251 091, 0553 835 717;
  • «Алтинай» кризис маркази — Чолпон-Ота шаҳари - 0709 694 550
  • «Мээрман» кризис маркази — Қоракўл шаҳри - 0706 383 637
  • «Химая» аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази: Қоракўл - 0702 223 535 — бевосита алоқа рақами - 0551 733 390.