Камила Талиева: Чегарадаги можаро оқибатида вайрон бўлган ижтимоий объектлар учун ҳали ҳам тендер ўтказилмади

229

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда вайрон бўлган ижтимоий объектларни қуриш ва қайта тиклаш бўйича тендер ҳали ҳам эълон қилинмади.  Бу ҳақда Жогорку Кенеш йиғилишида депутат Камила Талиева маълум қилди.

«Чегарадаги фалокатда вайрон бўлган уйлар ва ижтимоий объектлардаги ишлар суст давом этмоқда. Уй-жой қурилиши бошланган, бироқ ижтимоий объектлар бўлган мактаб, боғча, қишлоқ ҳокимияти биноси бўйича  тендер ҳали бошланмаган. Мана қиличини ушлаб  қиш келмоқда, [қишга] бир ярим ой қолди. Тендер ўтмади. Энди қачон бошланади. Вақт жуда оз қолди», —  деб у ҳукумат вакилига мурожаат қилди.

Депутат Чингиз Ажибаев агар боткенликлар учун уйлар қурилмаса, Бишкекдаги меҳмонхоналарга жойлаштиришни таклиф қилди.

«Сентябрдаги тартибсизликларда жабрланган одамларимизнинг уйлари яроқсиз ҳолга келди. Бугунги кунда мамлакатимизда “Ақ-кеме”, “Достук” номли меҳмонхоналар мавжуд. Ота-оналаримизни  фарзандлари билан  вақтинча  олиб келиб яшатайлик. Эртага қишда қандай яшайди», — деб савол берди депутат.

ФВВнинг дастлабки маълумотларига кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги  қуролли тўқнашувда 432 та турар-жой, 285 та сарой ва хўжалик бинолари, 6 та мактаб, 6 та болалар боғчаси, 9 та маъмурий бино, 26 та автомашина ва 171 та бошқа аҳоли пунктлари зарар кўрган.

Боткенни қайта тиклаш

22 сентябрь куни Президент Садир Жапаров Боткен вилоятидаги вазият бўйича амалий йиғилиш ўтказди. Шундан сўнг чегарадош ҳудудлардан эвакуация қилинган аҳолига барча зарур ёрдамни кўрсатиш, бутунлай вайрон бўлган уйларнинг ўрнига  янгиларини совуқ тушгунча қайта тиклашга  топшириқлар берган.

11-октябрь куни Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, Капчиғай ва Дўстлик қишлоқларидаги турар-жой биноларининг аниқланган вайроналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, тўлиқ бузилади. Ҳукумат унинг ўрнига янги уйлар қуришни режалаштирмоқда. Бу чегарадаги можарода жабрланган қирғизистонликларга тенг шароит яратиш мақсадида қилинаётганини Президент матбуот хизматидан таъкидлашди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув

14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Отишма оқибатида Қирғизистон томонидан камида  63 киши ҳалок бўлиб,  198 киши жароҳатланган.

Тожикистон ҳукумати тўқнашувда  41 тожикистонлик ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ  кишиси жароҳатланганини таъкидлади.

Бир нечта қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонга етказилган моддий зарар миқдори тахминан 1,5 миллиард сомни ташкил қилган.

20-сентябрда Садир Жапаров БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган..

Тожикистон томон ҳам қоеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда. Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида президент Садир Жапаровга жавоб қайтарди ва «тажовуз Қирғизистон томонидан бўлди», деди.