Видео: Ирис Жекшенилиев: Мени қамоқ билан синдира олмайсизлар

264

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди 19 ёшли фаол Ирис Жекшеналиевни 14 декабрга қадар ҳибсда қолдирди. Судя қарорни ўқиётганда, Жекшеналиев ҳимояланган пластик будкани тепишни бошлади.

«Позор! Худо олдида жавоб берасизлар. Жапаровни суд қилганлар бугун мени судлашяпти. [...] Қамоқ билан синдира олмайсиз. Аксинча, қамоқхона билан кучаяди, товлаб чиқаради! Мени қамоққа олиб журналистлар, талабалар ва ёшларга таҳдид қилишяпти. Ҳеч ким қўрқмайди! Қўрқита олмайди! Уят!» — деб бақирди у.

16 август куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди қарори билан блогер ТИЗО-1га икки ойга ҳибсга олинган. Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликлар, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш») моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Фаол 14 август куни МХДҚнинг собиқ раиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони ҳақидаги айтган эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилган ва ҳибсга олинган.

Мақолани тайёрлаган: Зулайка Эркимбаева.