Қирғизистонда Твиттерда қирғизларни ҳақоратловчи изоҳ ёзган аёл бир йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа маҳрум этилди.
«Клооп» журналисти Айдай Иргебаева адвокат Нурбек Сидиков ва журналист Адил Турдукулов билан бирга бу воқеани муҳокама қилди.
Нурбек Сидиқов Жиноят кодексининг «ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғаш» моддасининг хомлиги туфайли аёл ҳибсга олинганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бу ерда асосий муаммо— модданинг шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун «етарлича тушунарли эмаслигида». Адвокат моддага кўра, ҳар қандай миллат ёки динга қарши сўз айтиш, ҳатто зўравонликка даъват бўлмаса ҳам, адоватга чақириш сифатида баҳоланишини таъкидлади.
Журналист Адил Турдукулов изоҳ ёзган аёл тегишли жазосини олиши керак эди деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, унинг фикрича, аёл учун «юмшоқроқ» ҳимоя чораси танланиши мумкин эди.
«Ушбу модда халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактнинг 19-20-моддаларига мос келмайди. Муаммо шунда. Унга кўра, Қирғизистоннинг зўравонликка чорловчиларни ва адоват қўзғовчиларни жавобгарликка тортиш мажбурияти қаралган. Провокацион ҳаракатлардан ташқари, адоват ва нифоқни қўзғатувчи реал таҳдидлар ҳам бўлиши керак», — дея таъкидлади у.
Бишкекнинг Биринчи Май туман суди 13 сентябрь куни Твиттерда миллатлараро адоватни қўзғатувчи пост ёзган аёлни бир йилга озодликдан маҳрум қилди.
Судда айбланувчи аёл маст ҳолда «қирғиз халқига нисбатан салбий ва ҳақоратли» пост ёзганини айтишган.
Суд мажлисида у ўз айбига иқрор бўлиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Бироқ суд унинг пости миллатлараро адоватга сабаб бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, илтимосини қаноатлантирмади.