«Бутун йил бўйи тутун қоплаб туради». Бишкекда чиқинди полигонига қарши митинг бўлиб ўтди

254

Бишкек шаҳридаги чиқинди полигонига яқи ҳудудда яшовчи турғунлар 10 октябрда митингга чиқди. 70 нафарга яқин одам чиқиндини ёқишни тўхтатиб, полигонни турар-жой ҳудудидан узоққа кўчиришни талаб қилди.

Сурат: Жоомарт Дуулатов/ «Клооп»

Норозиликка чиққанлар билан Бишкекнинг вице-мэри Нурлан Орунтаев учрашди.

У мэрия полигондаги чиқиндиларни ёқишни тўхтатишга ҳаракат қиламиз деб ваъда берди. Бундан ташқари, унинг айтишича, бир йил ичида чиқиндиларни қайта ишлаш заводининг қурилиши тугалланиши керак.

Орунтаев шунингдек митингга чиққанларга полигонга яқин аҳоли пунктларида яшовчи аҳолидан иборат халқ комиссиясини тузишни таклиф қилди. Вице-мэр мазкур комиссиянинг аъзолари билан бирга полигон бўйича иш олиб боришга ваъда берди.

Маҳаллий аҳоли ҳам чиқиндихона ҳудудида йўллар, светофорлар ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳақида ҳам айтишди. Вице-мэр бу масалалар ҳам ҳал этилишига ишонтирди.

Чиқиндихона учун шаҳар мэрияси жавобгар,  шаҳар ҳокимияти полигон ҳудудини тозалашга бир неча бор ваъда берган. 2019 йилда Жогорку Кенеш «Бишкек бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини ратификация қилган. Лойиҳага кўра, мавжуд чиқиндихона рекультивация қилиниб, чиқиндиларни саралаш заводи қурилади.

2020-йилда рекультативация лойиҳаси коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган, 2022-йил март ойида эса Европа тикланиш ва тараққиёт банки чиқиндиларни саралаш заводини қуриш бўйича тендер эълон қилган эди.

Завод ЕТТБ Бишкекдаги ахлат билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун Қирғизистонга 2014 йилда ажратилган маблағ эвазига қурилади. Ўшанда бунга жами 22 миллион евро ажратилган.

Бу орада, чиқинди полигонини янги санитария полигонни қурилиши ва чиқиндиларни рекультативациясига масъул бўлган Эстония компанияси фаолиятини давом эттирмоқда.