Бир шарт — маълумот тарқамасин, Кампиробод бўйича муҳокамага камера, телефон киргизилгани йўқ

213

10-октябрь куни Жогорку Кенешнинг профил қўмитасида Қирғизистон-Ўзбекистон чегара чизиғини келишув бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Жамоатчилик эътиборини Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги масала тортди.

Ҳукумат аввал учрашув очиқ ўтишига ишонтирди. Масала соат 11:00да кўрила бошланиши керак эди, бироқ аввалига журналистлар мажлислар залига киритилмади. Кейинчалик  камералар, телефонлар ва ноутбукларсиз киришга рухсат берилди.

Журналист Семетей Аманбеков залга фақат қоғоз ва қалам олиб киришга рухсат берилганини айтди.

Залга телефон олиб киришга парламент депутатларига ҳам таъқиқланди.

«Президентнинг топшириғи билан қирғиз-ўзбек чегараси масаласига оид баённомаларни эълон қиляпмиз, давлатлараро битим лойиҳасини парламент қўмитасидан ўтказяпмиз. Бу масалаларнинг барчасини жамоатчилик билан муҳокама қилишимиз керак. Ҳамма кириши мумкин, лекин битта шарт бор – маълумот тарқатмаслик», — деди у журналистларга.

Журналистлар мажлислар залида камера кўтарган бир оператор борлигини айтишди.

«Ташиев у МХДҚдан келган ўзининг одами эканлигини айтди – ҳаммаси суратга олинади, лекин ҳеч кимга кўрсатилмайди», — дея хабар берди «Апрель».

Айни пайтда мажлислар залида парламентнинг YouTube каналида жонли кўрсатув бўлган, бироқ у ҳам ўчирилди.

Аввалроқ президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига интервью бериб, парламентнинг профил қўмитасига Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги ҳужжатларни ратификация қилиш масаласини очиқ режимда кўриб чиқиш топшириғини берганини маълум қилганди.

Кампиробод бўйича баҳс

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг умумий узунлиги 1378 километрни ташкил этади. Уларнинг 1170 ёки 85 %га ойдинлик киритилган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд. Ана шундай ҳудудлардан бири – Кампиробод сув омбори бўйича музокаралар олиб борилмоқда. У Ўш вилояти Қорасув ва Ўзган туманларинингда Ўзбекистон билан чегарасида жойлашган.

Садир Жапаров сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши бўлган Ўзган тумани аҳолиси билан учрашган.

Президент билан учрашувда қатнашган аҳолининг бир қисми Жапаровга савол бера олмаганидан норози бўлишган.

Мамлакат раҳбари, ўз навбатида, Фейсбук саҳифасида мурожаат ёзиб, баҳсли ерларнинг деярли 99 фоизи Қирғизистон фойдасига ҳал бўлганини айтди.

«Худо хоҳласа, тез орада шартнома имзоланади, парламентдан ўтиб, шартнома дахлсиз бўлиб қолгач, қайси ерлар бизга берилгани маълум бўлади. Ҳамма халқ  сабр билан кутинг. Умуман, баҳсли ерларнинг қарийб 99 фоизи биз тарафга ўтган. “Кампиробод” бунгача тўлиқ Ўзбекистон томони назоратида бўлган бўлса, бундан кейин 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонни биргаликда бошқарамиз, деган келишувга эришдик. Сув сатҳини 908 горизонтдан 900 горизонтга туширдик. Шунда кўл қирғоғидан 1246 гектар ер бўшаб, бизга ўтмоқда. У ерда истиқомат қилаётган халқимиз у ердан деҳқончилик учун абадий фойдаланади», —деган у.

Бош саҳифадаги сурат: АКИpress

Мақолани тайёрлаган: Зулайка Эркимбаева.