«Маълумотлар— махфий». Ташиев Кампиробод бўйича учрашув ёпиқ тарзда ўтишини билдирди

254

Парламентнинг 10-октябрдаги навбатдан ташқари сессиясининг биринчи қисми очиқ, иккинчи қисми эса ёпиқ тарзда ўтказилади. Бу ҳақда МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев маълум қилди.

Аввалроқ Президент Садир Жапаров йиғилишни очиқ ўтказишни буюрганига қарамай, иштирокчиларга телефон ва бошқа овоз ёзиш мосламалари олиб кириш тақиқланди.

Ташиевнинг сўзларига кўра, мажлиснинг биринчи ярмида депутатлар Ўзбекистон билан чегаранинг айрим участкалари бўйича келишув лойиҳасини келишиб олишади.

Бироқ йиғилишнинг иккинчи ярмида халқ вакилларига «махфий» ҳужжатлар ва хариталар кўрсатилади.

«Имзолашдан олдин уларнинг барчасини ошкор қилишга ҳаққимиз йўқ», — дея таъкидлади Ташиев.

У эрталаб президент Садир Жапаров билан гаплашганини қўшимча қилиб, «махфий» ҳужжатлар кўрсатилаётган вақтда суратга олиш тақиқланишига келишиб олганини айтди.

Ташиев журналистлар ва бошқа фуқароларнинг «махфий» ҳужжатларга «киролмайди» деб билдирди.

Келишув лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнини ёзиб олишга рухсат этилган ягона камера МХДҚ  тегишли эканлигини қўшимча қилиб, ҳамма нарсани ёзиб олиш ва ҳужжатлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйича музокаралар

26-сентябрь куни Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги икки давлат ҳукумат делегациялари айрим бўлимлар бўйича янги келишув лойиҳасини келишиш жараёнини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолади. Бироқ расмийлар протокол мазмунини эълон қилмаган.

29 сентябрь куни Ўш вилоятининг Ўзган туманида 300 га яқин маҳаллий аҳоли йиғилиб, митинг ўтказди. Маълумотларга кўра, аҳоли «сув омборининг ерлари Ўзбекистонга ўтиши мумкин» деб хавотирланиб, икки томонлама сўнгги келишувларни ошкор қилишни талаб қилишган.

4-октябрь куни Ўзган тумани маъмуриятида  Кампиробод масаласи бўйича Президент Садир Жапаров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бироқ, унга аҳолининг аксарияти киритилмаган - бу бинонинг торлиги билан изоҳланган.

Кейинроқ президент Садир Жапаров «Кабар»  давлат агентлигига интервью бериб, баҳсли ерларнинг деярли 99 фоизи Қирғизистонга ўтганини айтган.

Унга кўра, шу пайтгача «Кампиробод» тўлиқ Ўзбекистон томони назоратида эди. Бироқ бугунги келишувларга кўра, Қирғизистон ҳам, Ўзбекистон ҳам тўғонни тенг равишда бошқаради.

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% тасвирланган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд.