Чегара хизмати бўлинмаларда озиқ-овқат етишмаслиги ҳақидаги маълумотни рад этди

238

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида чегара бўлинмаларида гўёки моддий ресурслар ва озиқ-овқат етишмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Қирғизистон Чегара хизмати бу маълумотни рад этди.

Уларнинг маълумотига кўра, 8 октябрь ҳолатига кўра қирғиз-тожик чегарасидаги чегара бўлинмалари ва назорат-ўтказиш пунктларида ходимлар зарурий нарсалар билан 100 фоиз таъминланган.

Муассасанинг қўшимча қилишича, Боткен вилоятидаги Чегара қўшинларининг барча шахсий таркиби қишки ва ёзги кийим-кечак ҳамда шахсий ҳимоя воситаларига эга.

Бундан ташқари, матбуот хизматининг қайд этишича, чегара постларида 2023 йилгача узоқ муддат сақланувчи ун, дон ва бошқа озиқ-овқат захиралари мавжуд.

«Тез бузиладиган маҳсулотлар захиралари ҳар уч ойда тўлдирилади. Барча чегара постлари зарур миқдорда қаттиқ ёқилғи (кўмир ва ўтин) билан таъминланган», — дейилади Чегара хизмати хабарида.