МХДҚ УЖГ аъзоларини премиум классдаги ўқ ўтмас машиналарини мусодара қилди

262

МХДҚ уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) аъзоларининг  премиум классдаги зирхли автомобилларини мусодара қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, автомобиллар «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш» моддаси билан тергов қилинаётган жиноий ишларни текшириш жараёнида давлат фойдасига олинган. Масалан МХДҚ умумий миқдори  33 миллион сомлик бешта машинани мусодара қилган.

Махсус хизмат УЖГнинг жиноий йўл билан топилган маблағларини қонунийлаштиришга алоқаси бор шахсларни қидиришни давом эттираётгани хабар қилинди.