Чегарадаги қуролли можаро: Тожикистон Ақ-Сай аҳолисига 14 от ва иккита машинани қайтариб берди

227

Тожикистоннинг Ворух анклавининг милицияси Боткен вилоятидаги Ақ-Сай қишлоғининг турғунларига 14та от ва иккита автомашинани қайтариб берди. Маълумотни «Клооп»га Боткен вилояти мухтор вакиллигининг матбуот хизматидан билдиришди.

Вилоят администрациясидан томонлар бу борадаги ишларни давом эттиришларини таъкидладилар.

14—17-сентябрда қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Қирғизистоннинг бир қанча қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотига кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 432 та турар-жой, 285 та молхона ва хўжалик бинолари, 6 мактаб, 6 болалар боғчалари, 9 маъмурий бинолар, 26 та автомашиналар ва 171 та бошқа аҳоли пунктлари зарар кўрган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 63 киши ҳалок бўлган, 206 киши жароҳатланган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қуролли тўқнашув вақтида қирғиз томонига тахминан 1,5 миллиард сом моддий зарар етган.

20-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзга чиққан Садир Жапаров Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йилларда ва кечаги кунларда амалга оширган ҳуқуққа зид равишда биринчи бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари борлигини» айтган.

Тожикистон томони ҳам воқеани тажовузкорлик деб атади ва Қирғизистонни можаронинг авж олишида айблаган.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин эса БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида президент Садир Жапаровга жавоб қайтарди ва «тажовуз Қирғизистон томонидан бўлди», деган.