Ўшда 24 ёшдаги аёлини ўлдиришда гумонланган шахс қидирилмоқда

229

Ўш шаҳрида 24 ёшдаги турмуш ўртоғини ўлдиришда гумонланган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда  «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, бунга қадар аёл эри иккисининг ўртасидаги жанжаллар сабаб ота-онасининг уйига кетган.

4-октябрда шахс аёлининг олдига келиб, ўшанда ҳам жанжал чиққан. Ўша вақтда гумонланувни аёлига бир неча марта пичоқ сайиб, жиноят бўлган ердан қочиб кетган. Марҳумнинг ортида икки фарзанди қолди.

Милициядан гумонланувчининг шахси аниқланиб, ҳозира барча тегишли ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлашди.