Бишкек шаҳар суди судьялари «Қумтўр»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук иши кўрилаётганда журналистларни суд залидан ҳайдагани учун жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, Олий суд раиси номидан Судьялар кенгашига қуйидаги судялардан иборат судлар ҳайътининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан қарор юборилгана: Улан Садирбеков, Суюнбек Бекташов ва Жамила Сабитова.
Ҳодисанинг ўзи 3 октябрь куни шаҳар судида Болтурук адвокатининг аппеляция шикояти кўриб чиқилаётган вақтда содир бўлган.
24.kg нашрининг журналистлари судья суд ижрочиларига ОАВ вакилларини суд залидан чиқариб юбориш ҳақида кўрсатма берган. Натижада журналистлар залдан итариб чиқарилган.
«Қарорда 2022-йил 3-октябрда ижтимоий тармоқларда ва ОАВда судлов ҳайъатининг суд мажлиси видеолавҳаси тарқагани айтилади, унда раис суд суд жараёнини талаб даражасида олиб бормагани учун суд ҳайъати томонидан процессуал ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилгани кўрсатилган. Суд коллегияси суд мажлисида иштирок этиш, аудио-видео тасвирга олмоқчи бўлган журналистларни ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаган ҳолда суд залидан чиқариб юборган», — дейилади таҳририятдан.
Матбуот хизмати судьялар ҳайъати суд жараёнини процессуал қоидабузарликлар билан ўтказгани, уларнинг [атти-ҳаракатлари «жамиятнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини йўқотаётгани»ни қайд этди.
Муаллиф: Зулайка Эркимбаева