«2 миллион сом кам чиқди». «Қирғизолтин»нинг иккита филиалида молиявий қонунбузарликлар аниқланди.

292

Жалолобод вилоят прокуратураси «Қирғизолтин» давлат корхонасининг «Макмалолтин»  ва «Қирғизолтин-қурулиш» филиалларида умумий қиймати 2 миллион 143 минг 686 сомлик қимматбаҳо буюмлар йўқ қилингани аниқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Назорат органи маълумотига кўра, филиал ходимларига нисбатан «Тижорат ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Макмалолтин» ва «Қирғизолтин-қурилиш»нинг ишлаб чиқариш филиаллари «Қирғизолтин» давлат ишхонасининг таркибига киради.

«Макмалолтин» корхонаси — давлат ишхонасининг асосий ишлаб чиқарувчи  филиали. У Жалолобод вилоятининг Тогуз-Торо туманида жойлашган «Макмал» олтин конининг базасида тузилган.

«Қирғизолтин-қурилиш» филиалининг Чуй вилояти Аламудун қишлоғида ишлаб чиқариш базаси бор. «Қирғизолтин» — олтин конларини ўзлаштириш тармоғида фаолият юритган йирик маҳаллий ишхона.