Жогорку Кенешнинг спикери бўлиб Нурланбек Шакиев сайланди

237

5-октябрь куни Жогорку Кенеш янги спикерни сайлади. Спикерлик хизматига ягона номзод бўлиб Нурланбек Шакиев сайловда қатнашди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, 80 нафар депутат «маъқул», 6 нафари «қарши» овоз берди.Жами 87 та бюллетень бўлган бўлсада, улардан бири яроқсиз, деб топилди.

Натижалар эълон қилингандан сўнг Шакиев ҳамкасбларига билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

«Сизлар билан бирга ўз ишимни муносиб бажаришга ҳаракат қиламан, бунга бор куч ва билимимни сарфлайман. Раҳмат», деди у.

Аввалроқ, вице-спикер Улан Примов Шакиевнинг номзодини «Элдик» депутатлар гуруҳи, «Ишеним», «Ата-Журт-Қирғизистон», «Альянс» фракциялари таклиф қилганини билдирганди.

Депутат Дастан Бекешев Шакиевдан Қурманбек Бакиевга қандай муносабатда бўлишини сўради.

«Мен барча собиқ президентларга халқ қандай муносабатда бўлса, худди шундай муносабатдаман», деб жавоб берди Шакиев.

Нурланбек Шакиев дегани ким?

Нурлан Шакиев 45 ёшда. Ақси туманининг Қоражиғач қишлоғида туғилган. 1999-йили Скрябин номидаги Қирғиз миллий аграр университетининг бошқарув мухтахассислигини тугатган.

Шакиев NewTV телеканалининг директори қатори маълум. Айнан шу телеканал 2019-йили «ижобий» Курманбек Бакиев ҳақидаги сюжетни эфирга қўйган. Сюжетдаги қаҳрамонлардан бири собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиевни Максим эмас, Манас деб аташни истаганини,  Курманбек Бакиевни эса ижобий жиҳатдан кўрсатиб, «у яхши ишлаганини» ва уни Қирғизистонда «ҳурмат қилишади ва яхши кўришади» деб айтган.

Ўшанда Нурланбек Шакиев сюжетни Бакиевнинг синфдошлари тасвирга олганини айтган.

Шакиев Курманбек Бакиевнинг жамоасида 2006-2009-йиллари ишлаган. Аввал ўша вақтдаги президент администрациясига матбуот котиби бўлиб келган, Бакиев тахтдан қулатилгандан бир йил аввал президентнинг жамоатчи маслаҳатчиси бўлган.

2009-йили «ЭлТР» жамоат телеканалини бошқарган, аммо революциядан кейин хизматдан олинган. Ҳукумат алмашгандан кейин эса 2010-2011-йиллари Маданият, ахборот ва туризм вазири бўлган.

2010-йилдаги парламент сайловига «Бутун Қирғизистон» партияси, 2015-йилдаги парламент сайловига «Республика — Ата-Журт» партияси билан қатнашган. 2021-йили эса Шакиев №17 Ақси сайлов округидан депутат бўлиб келган.