«Мени икки йилдан бери қўрқитишади». Тенгиз Болтурук МХДҚ СИЗОдан хат ёзди

216

«Кумтор Голд Компани» ЁҲЖнинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук МХДҚ СИЗОсидан судя ва комиссия аъзоларига хат ёзди. Унинг мактубини рафиқаси Фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирди.

Мактубда Болтурук тергов якунига қадар уй қамоғига чиқаришни сўраб, тергов билан фаол ҳамкорлик қилишга ваъда берган.

Болтурук 2020 йилда Қумтўрни қайтаришга  ёрдам бериш учун президент Садир Жапаровнинг таклифига биноан Қирғизистонга қайтганини ёзган. Унга кўра, президент Садир Жапаров ва вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров билан биргаликда Қумторни миллийлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширган.

«Мен президент топшириғини, халқ олдидаги фуқаролик ва инсоний бурчимни бажардим. “Центерра”  мени Онтарио судига берганига қарамай, шу ишни қилдим. [...] Мен бирор марта ҳам соя тушмаган 35 йиллик ишбилармонлик обрўйимни хавф остига қўйиб, Кумтор Голд Компанини бошқаришда давом этдим. Онтарио суди уларнинг  қарорини бажармаганлигим учун айблади, бу суд иши  ҳали ҳам  якунланмади. Энди мени  Қирғизистон суди суд қилмоқда. Улар мени сиёсий фигурага айлантиришни исташмоқда», —деб ёзади Болтурук.

Болтурук 2021 йилда рафиқаси ва болалари Қирғизистон фуқаролигини олганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, на ўзи, на оиласи Қирғизистонни тарк этишни ўйламаган.

«Мухолифат ва Қумтўрдаги коррупция ишларига тўсқинлик қилганларим қанчалик истамасин, биз мамлакатни тарк этмоқчи эмасмиз. Мен ўз ҳаётимни, оила аъзоларимнинг ҳаётини хавф остига қўймоқдаман. Менга икки йилдан бери таҳдид қилишмоқда, лекин мен президент ва вазирлар маҳкамаси  ислоҳотларини қўллаб-қувватлашдан қайтмайман ва мамлакатимизга янги лойиҳалар ва муҳим сармояларни жалб қилишда ёрдам беришда давом этишга тайёрман», —деб ёзди Болтурук.

Болтурукнинг қўлга олиниши

13 сентябрда Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг фаолиятини текширишнинг натижасида уч жиноят ишини қўзғаганини хабар қилди. Компания давлатга 1 миллиард сомга яқин зарар келтиргани аниқланган.

Ўша куни кечки вақтда Бош прокуратуранинг Тергов бошқармаси «Қумтўр Голд Компани» ЁХЖнинг собиқ ташқи бошқарувчиси ва «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдингнинг бошлиғи Тенгиз Болтурукни қўлга олган. Бош прокуратурадан Болтурук билан бирга ускуна бўйича мутахассис Айша-Гюл Фронтбек қизи Жаналиева ва молия бошқармасининг директори Риспек Токтогулов ҳам қўлга олинган.

Болтурук Бишкекнинг Октябрь туман суди қарори билан 15 ноябрга қадар МХДҚ тергов изоляторига жойлаштирилди. Болтурукнинг ўзи 15 сентябрь куни суд залида Бош прокуратура томонидан унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини «мутлақо бемаънилик» деб атади. У барча қўл остидагиларга жавоб бера олмаслигини айтди.

«Қумтўр»даги ташқи бошқарув

2021 йил 17 майда Қирғизистон ҳукумати «Қумтўр» га ташқи бошқарувни жорий қилди. Ҳукуматнинг конни Канаданинг Cентерра Голд Инc. Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллий аҳоли саломатлиги, ҳаёти ва атроф-муҳитига хавф туғдиради» деган. Кейин Тенгиз Болтурук вақтинчалик ташқи бошқарувчи этиб тайинланди.

Бунга жавобан Centerra Қирғизистон ҳукумати «кон устидан назоратни деярли тўлиқ қўлга олган» деб Болтурукни, кейинроқ Қирғизистон ҳукуматини ҳам судга берган.

2022 йил 29 июлда мамлакат ҳукумати «Қумтўр» тўлиқ Қирғизистонга ўтганини эълон қилди. Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг сўзларига кўра, бу билан Қирғизистон томони Канаданинг Centerra Gold Inc. «Қумтўр» лойиҳаси бўйича иккита айро йўлга тушган.

24 август куни вазирлар маҳкамаси Болтурук «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувидан четлаштирилгани ҳақида хабар берди. Бу Ҳисоб палатаси кон фаолиятида молиявий қоидабузарликларни аниқлаганидан кейин содир бўлди.

Шунга қарамай, Болтурук «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдингининг раҳбари бўлиб қолди. У бу лавозимга 14 февраль куни келган.

25 августда вазирлар маҳкамаси коннинг ташқи бошқарувини бекор қилди. «Кумтор Голд Компани»нинг янги президенти Алмаз Бариктабасов, бошқармасининг раиси этиб эса Болотбек Идирисов тайинланди. Барктабасов бу лавозимга тайинлангунга қадар «Қумтўр»нинг техник хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, Идирисов эса компания бош менежери бўлган.