Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдирасулова: Ижтимоий тармоқдаги пост учун қамоқ жазоси хавфли прецедент

198

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова Фейсбукдаги саҳифаси орқали бишкеклик аёлга Твиттерда ҳақоратомуз пост учун чиқарилган ҳукмга изоҳ берди. У 13-сентябрь куни  «Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни (можаро) қўзғатиш» моддаси бўйича бир йилга кучайтирилган режимда озодликдан маҳрум этилган эди.

Абдирасулованинг фикрича, бундай жазо — ҳақорат  ва нафрат учун озодликдан маҳрум қилиш жуда хавфли прецедент ҳисобланади.

«Гап бу тилнинг бор-йўқлигида эмас, бизда нафратни қўзғатиш ва ҳақоратни аниқлаш бўйича ҳалигача режамиз йўқлигида. Биз доимо гапириб келган йўналиш ва оқибатларни аниқлашда кенг қамровли қадамлар қўймаганмиз. Амалда фақат тилшунос, филолог, диний олим, психолог каби “мутахассис”ларгина хулоса чиқарадилар. Бир шахснинг хулосаси судялар учун асосий далил асоси ҳисобланади. Қолаверса, улар кутилган таҳдидларни ўйлаб топишади, фантазия асосида ўз хулосаларини чиқаришади», — дея таъкидлади ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, бишкеклик аёлнинг твитига асосланиб хулоса чиқарган  эксперт жиноий иш қўзғатилган фаоллар Ирис Жекшеналиев билан Адилет Балтабаевнинг ижтимоий тармоқлардаги постларини ҳам таҳлил қила бошлашади.

«Тез орада ҳаммамизга [таҳлил] қилинишини ҳис қиляпман. Айтганча, муҳокама қилинаётган жиноят иши бўйича ушбу экспертнинг хулосаси бор. Балки 100 та ҳолатдан биттаси дуч келгандир, аммо биз қолган ҳолатларга йўлни  “очиб”, олқишладик. Энди "бу ерда йиғилганмиз нақадар яхши" дея қўшиқ айтишимиз қолди», — дея хулоса қилди Абдирасулова.