13 ёшли қизнинг зўрланиши. Тўртинчи айбланувчи 8 йилга қамалди

243

4 октябрь куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди 13 ёшли қизни зўрлаш бўйича ишни кўриб чиқди ва тўртинчи айбланувчини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

Судя 19 ёшли айбланувчини «Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш» моддаси бўйича айбдор деб топди. У жазони умумий режимли колонияда ўтайди. Шунингдек, у жабрланувчига етказилган маънавий зарар учун 100 минг сом товон пули тўлайди.

Бишкекнинг Свердлов туман суди 30 август куни 13 ёшли қизни зўрлашда айбланган қолган уч нафар судланувчига: икки милиция ходими ва бозор қоровулига ҳукм чиқарди.

Қоровул 10 йилга, икки милиция ходими  эса 15 йилга қамалган. Шунингдек, ҳар учаласи ҳам жабрланувчига маънавий зарарни қоплаш учун товон сифатида 100 минг сомдан тўлайди.

Бундан ташқари, милиция ходимлари қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, уч йил давомида бирор лавозимда ишлай олмайди.

Айбланувчиларга «14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болани жинсий алоқага мажбурлаш»  ва «Хизмат мавқейини суиистеъмол қилиш», бозор қоровулига эса «Мансабдор шахснинг  унвон ёки ваколатини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш»  моддалари билан айбдор деб топилди.

Ўсмирнинг зўрланиши

13 ёшли ўсмирни икки милиция ходими ва “Дордой” бозорида ишловчи қоровул томонидан зўрлангани июль ойи бошида маълум бўлган эди. Иш материаллари Свердлов туман судига юборилган.

Зўрлашда Ўш бозоридаги меҳмонхоналардан бирида ишлаган официант ҳам гумон қилинган. Унинг иши бўйича тергов ниҳоясига етиб, материаллар судга топширилган. Жабрланган ўсмирнинг яқинлари милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетадими деб безовта бўлишган. Қизнинг отасига кўра, қизига нисбатан зўравонлик 2021 йилнинг августидан 2022 йилнинг февралигача давом этган.

5 июл куни ўсмир қизнинг зўрланиши тўғрисида тарқаган вақтда ИИВ биноси олдида қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинг бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, жумладан, ИИВ раҳбари Улан Ниязбековнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди.

Депутат Дастан Бекешевнинг таъкидлашича, ички ишлар вазири «бундай ваҳший воқеалардан хулоса чиқармай,  ўз ишини одатдагидек давом эттираётганини» билдирган.  Вазирлик эса депутатга муассаса томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўплиги қайд этиб жавоб беришган.

Ўсмирнинг  зўрланиши ҳақида муфтийнинг собиқ  ўринбосари Кадир Маликов ҳам ўз фикрини билдирди. Унинг фикрича, 13 ёшли қизнинг зўрланиши жамият ва тузум таназзулининг ҳаддан ташқари чуқурлашиб кетганидан далолат беради.